Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зомин туманида ёнғинлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,4 фоизга камайган

Зомин туманида ёнғинлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,4 фоизга камайган

27 октябрь 2018 йил
696
0

Ёнғинлар профилактикаси куни Зомин тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Шу куни эрталабдан соҳа ходимлари ёнғинларни олдини олиш ва уни бартараф этишда юзага келаётган муамоларни ҳал этиш ва профилактик чора-тадбирларни кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратишди.

Шу куни Зомин тумани Даштабод шаҳарчаси Ўзбекистон маҳалласида фуқаролар билан ёнғин муҳокамаси ўтказилди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Зомин туманида 25 та ёнғин ҳолати қайд этилиб, ёнғинлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 тага ёки 32,4 фоизга камайган. Ёнғин натижасида 1 нафар инсон тан жароҳати олган, 111 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар кўрилган. Ёнғинларнинг қарийб 60 фоизи яҳоли яшаш хонадонларида содир бўлмоқда. Ёнғинларнинг 44 фоизи электр ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик натижасида, яна 24 фоизи оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш ва 12 фоизи болалар шўхлиги натижасида содир бўлган.

Давлат ёнғин хавфсизлиги ва бошқа тезкор хизматлар билан ҳамкорликда шу куни Зоминқишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўқувчи ёшлар билан профилактик учрашув ташкил этилди. Тадбирда ёнғин, унинг юзага келиш сабаблари ва аянчли оқибатлари хусусида сўз юритилди, ёшларга замонавий ёнғин ўчириш техникаси ва асбоб-ускуналари намойиш этилди.

Одил МУСТАФОЕВ

Зомин тумани ЁХБ бошлиғи,

капитан

Маъруф ҚУРБОНОВ

туман ЁХБ катта инспектори, лейтенант

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар