Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ИҚТИСОДИЁТ ВА ТАДБИРКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ИҚТИСОДИЁТ ВА ТАДБИРКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

22 март 2018 йил
7 933
0

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ИҚТИСОДИЁТ ВА ТАДБИРКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

Раджапов Нодирбек Мухторович

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси 64-уй

Телефон: 0 (372) 226-56-68

E-mail: iqtisod@jizzax.uz

Меҳнат фаолияти: 2019 йилдан

Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг чоршанба куни соат 09-00 дан 12-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.

Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари мажбурияти ва вазифалари 

Вилоятнинг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш котибиятга раҳбарликни амалга оширади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқилишини ташкил этади  ва унинг ижросини таъминлаш чораларини кўради.

Иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш ва истиқболсиз корхоналарга нисбатан банкротлик механизмини фаоллаштириш чораларини кўради.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш дастурлари бажарилишини, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, вилоятнинг  экспорт имкониятларини кенгайтириш ишларини ташкил этади.

Банк-молия тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш, вилоят давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини ташкил этиш, пул-кредит, солиқ сиёсатини амалга ошириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади.

Халқ истеъмоли моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳолини бу маҳсулотлар билан таъминлашни ташкил этади. Аҳолига савдо,  маиший ва бошқа хизматлар кўрсатишни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради.

Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва касаначиликни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Вилоят ҳокими ўринбосари котибиятига раҳбарлик қилади.

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

– инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича вилоят комиссияси;

-молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ва ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича вилоят комиссияси;

-пул-кредит сиёсати вилоят комиссияси;

-вилоятнинг экспорт имкониятларини ривожлантириш бўйича  комиссия;

-вояга етмаганлар бўйича вилоят ҳокими ҳузуридаги доимий комиссия;

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

-вилоят ҳокимлиги меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси;

-вилоят ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси;

-вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси;

-Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг вилоят бошқармаси;

-вилоят давлат солиқ бошқармаси;

-монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармаси;

-Марказий банк вилоят бошқармаси ва барча тижорат банклари вилоят бошқармалари;

– вилояти назорат-тафтиш бошқармаси;

-вилоят статистика бошқармаси;

-халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчи корхоналар

-саноат корхоналари;

-суғурта ташкилотлари;

-автомобилларга техник хизмат кўрсатиш корхоналари;

-вилоятдаги савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;

-вилоят давлат мулкини бошқариш бошқармаси ва бозор инфратузилмаси ташкилотлари;

-Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармаси ;

-Товар-хом ашё биржасининг вилоят филиали;

-бозорлар;

-савдо базалари;

-корхоналар банкротлиги ва санацияси бўйича вилоят комиссияси.

malumot.doc [44,5 Kb] (юклаб олинди: 134)

Онлайн: malumot.doc

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ
22 март 2018, Четверг
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар