Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш ва Нурота туманларини боғловчи темир йўл тармоғи қурилади

Фориш ва Нурота туманларини боғловчи темир йўл тармоғи қурилади

27 декабрь 2018 йил
478
0

Ўзбекистонда Жиззах вилояти Фориш туманини Навоий вилояти Нурота тумани билан боғловчи темир йўл тармоғи қурилади.

Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда айтилган.

Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда Жиззах вилояти Фориш туманини Навоий вилояти Нурота тумани билан боғловчи темир йўл тармоғини қуриш масаласини ҳар томонлама ўрганиб чиқади.

Шунингдек, ҳукумат Ўзбекистон Республикаси президенти Администрациясига мазкур масала бўйича асослантирилган таклифлар киритади. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар