Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Сел хавфини бартараф этишда ҳалок бўлган Жиззахлик Шоҳрухбек Ўразолиев «Жасорат» медали билан мукофотланди

Сел хавфини бартараф этишда ҳалок бўлган Жиззахлик Шоҳрухбек Ўразолиев «Жасорат» медали билан мукофотланди

29 май 2018 йил
1 185
0

Ҳарбий бурчини адо этиш ҳамда табиий офатда одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида, ўз ҳаётини хавфга қўйган Шоҳрухбек ​Ўразолиев Норжигит ўғли​ вафотидан сўнг  «Жасорат» медали билан мукофотланди​.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбийларини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармон​ида шундай дейилади, деб ёзмоқда "Халқ сўзи". 

Маълум қилинишича, Шоҳрухбек​ Ўразолиев ​(вафотидан кейин) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари чегара пости бошлиғининг ўринбосари​ Бобиржон​ Мухидинов  «Жасорат» медали билан мукофотланишди. Шоҳрухбек​ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари мутахассис-гранатомётчиси эди. 

"Ўғлим ўз қасамёдини бузмасдан, ўз жонини Ватан учун фидо қилди. Шундай ўғлим борлигидан фахрланаман", деб интервью берган марҳумнинг отаси.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб бошланган сел хавфидан ҳимояланиш учун барча мутасадди вакиллар, жумладан Шоҳруҳбек​ ҳам қайноқ ҳудуддаги ишларга жалб этилганди. У сел хавфини бартараф этишда ҳалок бўлган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар