Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зомин туманида вилоят адлия бошқармаси конференция ташкил этди

Зомин туманида вилоят адлия бошқармаси конференция ташкил этди

06 март 2019 йил
535
0

Жиззах вилояти адлия бошқармаси томонидан Зомин туманида “Туризм - ҳуқуқий асослар, имтиёз ва имкониятлар” мавзусида Конференция ташкил этилди. 

Конференцияга вилоят солиқ, марказий банк, божхона, туризм ҳудудий бошқармалари ҳамда Зомин туман ҳокимлиги таклиф этилди.

Тадбир давомида вилоят миқёсида фаолият юритаётган меҳмонхона бошқарувчилари, Зомин табиий қўриқхонаси ҳодимлари, тадбиркорлар иштирок этишиб, уларга туризм соҳасидаги имкониятлар, имтиёзлар қонун ҳужжатларини асослаган ҳолда мутахассислар томонидан тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбиркорлар томонидан солиқ, божхона имтиёзлари ва кредит масалалари юзасидан берилган саволларга ҳамкор ташкилотлар томонидан жавоб берилди.

Тадбир давомида туризм соҳасига оид 10 дан ортиқ норматив ҳужжатларнинг мазмуни тушунтириб ўтилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар