Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоят ҳокимининг байрам табриги

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоят ҳокимининг байрам табриги

07 март 2019 йил
303
0

Ассалому алайкум, Азиз аёллар!

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами  8 март — Хотин-қизлар куни билан вилоятимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман!

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!

Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакил-лик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.

Ҳеч кимга сир эмас, аёл зоти ҳақида, унинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонларимиз-нинг файзу фариштаси экани ҳақида тарихимизда улуғ мутафаккирлар, шоир ва алломалар қанча-қанча дил сўзларини баён этганлар.

Бу ҳақда гапирганда, аввало, буюк шоир, аллома Мир Алишер Навоий ҳазратларининг  "Жаннат оналарнинг оёғи остидадир" деган ҳикматли сўзларини яна бир бор эслаймиз ва меҳрибон, муқаддас Она сиймоси олдида барчамиз бош эгиб таъзим қиламиз.

Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган Сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида кўплаб таърифлар келтириш мумкин.

Бу борада Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг "Сиз, ҳурматли аёлла-римиз ўзингизнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда бундан буён ҳам куч-ғайратингизни аямайсиз, деб ишонаман. Айниқса, қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларни замонавий билимлар, касб-ҳунарларга ўргатишда биз аввало сизларга суянамиз"  деган сўзлари ҳар жиҳатдан ибратлидир.

Қадрли опа-сингиллар!

Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги  билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Бу борада гап кетганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони вилоятимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Фармонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар белгиланди.

Мазкур чора-тадбирларга асосан вилоятимизда ўтган йилда кам таъминланган, уй-жойга муҳтож 576 нафар ногирон ҳамда ёлғиз оналар ва боқувчисини йўқотган аёлларга  арзон уй-жой ажратиш бўйича шартномалар имзоланиб, бошланғич тўловлар учун қарийб 8 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилди. Тижорат банклари томонидан 1500 нафардан зиёд тадбиркор аёлларга 83 миллиард сўм кредит маблағлари бе-рилди.

Шунингдек, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 876 нафар  аёлларнинг бандлиги таъминланиб, 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Ногиронлиги бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар натижасида 207 нафар ногирон аёллар касаначилик фаолиятига жалб этилди.

Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 80 та кичик цехлар ташкил этилиб, 982 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Бугун вилоятимизнинг энг олис қишлоқ жойларида ҳам гўзаллик салонлари, тикувчилик цехлари ташкил этилди. Кечагина коллежни тамомлаган қизларимиз бугун тадбиркор, ҳунарманд бўлиб мустақил равишда ўз ишини бошлашга бел боғлашган.

"Обод қишлоқ" дастури доирасида Гагарин шаҳрида олиб борилган бунёдкорлик ишлари улароқ "Мирзачўл тикувчилик мажмуаси" ишга туширилди.

Бунинг  натижасида 500 нафардан зиёд хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминишига эришилди. Бугунги кунда ушбу мажмуанинг Арнасой, Дўстлик, Пахтакор ва Зафаробод туманларида ҳам филиаллари ўз ишини бошлади.

Қадрли опа-сингиллар!

Баҳорнинг илк байрами муносабати билан вилоятимизнинг дилбар, фидойи ва меҳрибон хотин-қизларига шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Сиз ҳар жабҳада илғор, ташаббускор, ибратлисиз.

Биз бугун ўзининг фидокорона меҳнати, эришган улкан ютуқлари, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган юзлаб опа-сингилларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз.

Сизларнинг меҳнатларингиз  Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёев томонидан инобатга олиниб, 2018 йилда мамлакатимизда ўтказилган муҳим байрам шодиёналари арафасида  давлатимизнинг юксак даражадаги орден ва медаллари  балан тақдирландингиз.

Хусусан, Янгиобод туманидаги 7-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Зулфия Абдуазимова "Меҳнат шуҳрати" ордени билан, вилоят перинатал маркази реанимация ва анестезиология бўлимининг катта ҳамшираси Зулфия Назарова ва Ғаллаорол туманидаги 16-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Робия Шарипова "Дўстлик" ордени билан, Зарбдор туманида истиқомат қилувчи 100 ёшдан ошган онахон Гулман Ҳакимова, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Мухайё Қувватова ҳамда Арнасой туманидаги
1-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Сайёра Расуловалар "Шуҳрат" медали билан тақдирландилар.

Ана шундай ҳурматли аёлларимизнинг кўпчилиги бугунги учрашувда иштирок этаётгани даврамизга янада файз бағишлаб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўтган йили "Мўътабар аёл" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

"Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланади.

Мазкур мукофотга бу йил вилоятимиздан 15 нафар хотин-қизлар муносиб кўрилди. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу мукофотга сазовор бўлган мунис аёлларимизни вилоятимиз фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда ўз номимдан муборакбод этаман.

Яна шуни мамнуният билан эътироф этишим керакки, хотин-қизларимизнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари ҳам салмоқли бўлмоқда.

Спорт соҳасида сўз кетганда, Америка Қўшма Штатларида енгил атлетика бўйича ўтказилган Халқаро турнирда олтин медаль соҳибаси бўлган Марина Хмелевская, Жанубий Корея давлатининг Пусан шаҳрида соҳил кураши бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шоҳиста Анорова, Ҳиндистон давлатида кураш бўйича ўтказилган Осиё кубогида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори чўққисига кўтарилган Адиба Ўразбоева ҳамда Таиланд давлатида таэквандо ВТФ бўйича ўтказилган мусобақада бош совринни қўлга киритган Дилноза Тангирова сингари қизларимиз эътирофга лойиқдир. 

Яхши биламизки, кейинги йилларда Ватанимиз номини, шаъни ва ғурурини дунё миқёсида кўтараётган, турли йўналишларда ўз изланишларини олиб бораётган иқтидорли қизларимиз сони тобора кўпайиб бормоқда.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган воҳамиз қизлари том маънода бизнинг фахр-ифтихоримиздир. Айни пайтда мукофотга муносиб топилган қизлар сони бугунги кунда вилоятимизда  22 нафарга етди.

Ҳурматли онахонлар, опа-сингиллар, мунис қизлар!

Сўзимнинг охирида барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.

Менинг тилагим ва ниятим битта — оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Нега деганда, аёлларимизнинг бахти — халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир.

Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман.  Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!  Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азизлар!

                                                      Вилоят ҳокими               Салиев.Э.А

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар