Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида тадбиркорлар муаммолари тингланди

Фориш туманида тадбиркорлар муаммолари тингланди

01 май 2019 йил
928
0

Фориш тумани 18-сон мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғанишер Маматқулов томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасида тадбиркорлар билан сайёр қабули ташкил этилди.

Сайёр қабулда туман ҳокими Абдивали Мустанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири Ўткир Маҳамматов, бир қатор вилоят ва туман ташкилотлари ва тижорат банклари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди.

– Мен «Гараша» маҳалласида яшайман, – дейди дастлаб сайёр қабулда сўз олган ёш тадбиркор Баҳодир Исабеков. Маҳалламиз ҳудудидан 17 гектар ер олиб, узумзор қилиш учун ток кўчатлари экдим. Энди эса фаолиятимни кенгайтириш учун «Ёшлар – келажагимиз» жамғармасидан 500 миллион сўм кредит олиб маҳаллада савдо ва сервис хизмат кўрсатиш компльексини бунёд этмоқчиман. Кредитга бироз гаров кафолатим етмай турибди. Бу борада менга ёрдам беришларингни сўрайман, – дея мурожаат қилди у вилоят ҳокимининг ўринбосарига. Унинг мурожаати вилоят тижорат банклари раҳбарлари ўртасида муҳокама этилиб, унга кўмак бериладиган бўлди.

– Боғдон – Қораабдол йўналишидаги автомобил йўли ниҳоятда яроқсиз ҳолга келиб қолган, – дейди «Ойбек нур» фермер хўжалиги раиси Қуддус Ҳошимов барча маҳалладошлари фикрини баён этиб. Бундан ташқари Қораабдол ҳудудидаги «Яссикечув», «Мустақиллик», «Қораабдол ота» маҳаллаларида сартарошхона, этикдўзлик устахоналари, ёқилғи сотиш, дорихона шохобчалари, мактабгача таълим муассасалари йўқ. Оддийгина хизмат учун ҳам қанчадан-қанча фуқаролар туман марказига қатнашга мажбур. Ушбу мурожаат ҳам тегишли ташкилотлар раҳбарлари ўртасида муҳокама этилиб, ҳал қилиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, «Учма» маҳалласида яшовчи Олим Бобомуродов, фермер Собир Аннақулов, «Махсус парранда» масъулияти чекланган жамияти раиси Ислом Алиқулов, тадбиркор Қурбон Худойқулова ва бошқалар ҳам ўз мурожаатларини ўртага ташлади.

Сайёр қабулга келган 164 нафар фуқаролардан 16 нафари ўз муаммолари билан мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг бир қанчаси жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари ижро этиш учун тегишли ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар