Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зоминда оилавий ажримларни олдини олиш борасида маънавий тарғибот ишлари олиб борилди

Зоминда оилавий ажримларни олдини олиш борасида маънавий тарғибот ишлари олиб борилди

30 май 2019 йил
361
0

Оила муқаддас даргоҳ. Янги оила бунёд этилар экан, бахтли-тахли, ували-жували бўлсин деб дуо қилинади.

Бироқ ҳаётнинг пасту-баландларидан ўта олмаган оилалар эса ажралиш даражасига келиб қоладилар. Бу кўпинча иккала ёшнинг ўзаро бир-бирини тушунмаслиги, оилавий келишмовчиликларнинг мунтазам давом этиши ва ёшлар ҳаётига ота-оналарнинг доимий аралашуви натижасида юзага келади. Натижада яхши ниятлар билан бошланган турмуш ҳаёт зарбаларига дош бера олмасдан дарз кетади.

Яқинда Маънавият ва маърифат маркази Зомин туман бўлинмаси ташаббуси билан Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан ишлаб чиқилган "Оила дорилфунуни”, "Оталарнинг фарзанд олдидаги бурчлари”, "Фарзандим-дилбандим”  каби қатор тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тарқатма материаллари кўнгилли ёшлар кўмагида кенг аҳоли орасида тарқатилди.

-Зомин деҳқон бозори, Зомин истироҳат боғи ва "Korzinka” савдо мажмуасида туманимиз аҳолисига ушбу тарбиявий аҳамиятга эга материалларни тарқатдик, - дейди Маънавият ва маърифат маркази Зомин туман бўлинмаси раҳбари Ғанишер Сайдуллаев. – Фуқароларнинг барча қатламларидан иборат вакилларга ушбу маълумотларни тарқатиш жараёнида Республика маънавият ва маърифат маркази фаолияти тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Маълумот ўрнида: Айни  пайтда Зомин туманида 39 та нотинч оилалар мавжуд. 2019 йилнинг ўтган даврида 40 та ажрим қайд этилган. 18 та шаръий никоҳ ҳолати қайд этилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар