Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида  пилла хом ашёси қабул пунктига топширилмоқда

Фориш туманида  пилла хом ашёси қабул пунктига топширилмоқда

31 май 2019 йил
286
0

Жорий йилда Фориш тумани  33,5 тонна пилла хом ашёси тайёрлаш режалаштирилган.

Ана шу мақсадни рўёбга чиқариш мақсадида 650 қути ипак қурти 112 та фермер хўжаликлари ва 500 та касаначиларга тарқатилган бўлиб, улар «SILK EXPERT PROCESSING» масъулияти чекланган жамияти билан шартнома имзолашган.

Айни кунда туманда етиштирилган пилла хом ашёсини қабул пунктига топшириш ишлари бошлаб юборилди.

«Нарвон» агрохизмат маркази ҳудудида фаолият юритаётган «Умурзоқ Қудуқ» фермер хўжалиги қабул пунктига 120 килограмм пилла хом ашёси топшириб, шартнома режасини туманда биринчи бўлиб ортиғи билан бажарди.

Шунингдек, шу агрохизмат маркази ҳудудидаги «Карим бобо авлоди» фермер хўжалиги топширган ҳосил 120 килограмм, «Нарвон яйловлари» фермер хўжалиги топширган ҳосил эса 52 килограмм тош босди.

Бундан ташқари касаначилар 1 қути қурт уруғидан «Учма» маҳалласидан Жумагул Қаршибоева 60 килограмм, Ойкарам Абдуллаева 59 килограмм, Рўзигул Сандибоева 69 килограмм, Амир Темур номли маҳалладан Жобир Тилябов 60 килограмм «кумуш тола»ни қабул пунктига топширишди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар