Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш фармони бўйича семинар ташкил этилди

Жиззахда заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш фармони бўйича семинар ташкил этилди

18 июнь 2019 йил
724
0

Жиззах вилоят Адлия бошқармаси масъул идораларни жалб этган холда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун моҳиятини ва аҳамиятини тушинтириш мақсадида семинар ташкил этди.

Семинарда вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Шакир Саидов,  заргарлик соҳасида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар, Солиқ, Божхона ҳамда Марказий банк идоралари масъул ходимлари иштирок этишди.

Мазкур Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тармоққа чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш, рақобатбардош ва сифатли заргарлик буюмларини тайёрлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар