Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда хизматини экспорт қилган тадбиркор нега жарима тўлади?

Жиззахда хизматини экспорт қилган тадбиркор нега жарима тўлади?

28 июнь 2019 йил
528
0

Жиззах туманлараро иқтисодий судида “Оил барака файз” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Судга Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан қонунда белгиланган муддатларда тушмаган валюта маблағларининг 10 фоизига тенг миқдорда, яъни 23 миллион 63 минг 200 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисида даъво киритилди.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси “Юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат” бўлими томонидан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 67 ва 70-моддаларига мувофиқ “Оил барака файз” масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сонли қарори ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган.

“Оил барака файз” масъулияти чекланган жамияти Қозоғистоннинг “Лана профит” ТОО ўртасида 2018 йил 8 февралда тузилган импорт шартномасига асосан 2018 йил 11 август ҳолатига 28 минг АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйган.

Экспорт қилинган иш, хизматлар бўйича вужудга келган муддати ўтган дебитор қарздорликлар белгиланган мудддатларда келиб тушмасдан суд кунига қадар умумий 204 кунга кеч қолганлиги сабабли келиб тушмаган валюта маблағларининг 10 фоизига тенг миқдордаги сумма жарима тариқасида, сўмдаги эквивалентда Республика бюджети даромадларига ундирилиши солиқ инспекцияси томонидан даъво қилинди. Шу мақсадда 2018 йилнинг 19 декабридаги талабномага мувофиқ импорт шартномаси бўйича белгиланган муддатларга келиб тушмаган валюта маблағларининг 10 фоизига тенг миқдордаги молиявий жарима, яъни 2 минг 800 АҚШ доллари ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 03.11.2018 йилдаги давлат курси бўйича сўмдаги эквиваленти 23.063.200 сўм Республика бюджети даромади ҳисоб рақамига ихтиёрий равишда белгиланган муддатда ўтказилиши талаб қилинган бўлсада жавобгар уни жавобсиз ва ижросиз қолдирган.

Ҳаттоки жавобгар ёки унинг вакили суд ишида иштирок этишни ҳам жоиз деб билмади. Шу боисдан суд ҳукмига кўра аризачи Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилди. Жавобгар “Оил барака файз” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамалаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 245-сонли қарорининг 4 – бандига асосан 23.063.200 сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилиб, уни ундириш даъвогар зиммасига юклатилди.

Жўрабек Ахбўтаев

Жиззах шаҳар ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар