Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21

РАҲМАТ, РАИС

18 июнь 2018 йил
661
0

Порашт қишлоғи аҳолиси кўп йиллардан буён қишлоқ қабристонига сув келтириб, уни обод этиш ниятида эди. Маҳаллаларда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари давом этаётган бир пайтда уларнинг нияти амалга ошди. Қишлоқ қабристонига тоғ этагида жойлашган «Сойи калон»дан 5 чақирим келадиган масофадан полиэтилен шланг орқали сув келтирилди. Шлангни ўтказишда қишлоқнинг фаол ёшларидан Даврон Завқиев, Миркомил Назаров, Дилшод Холов ва Камрон Ражабовларнинг хизматлари катта бўлди.

– Қабристонларни тартибли сақлаш инсонийлик бурчимиз, – дейди «Эзгу ният» жамғармаси раиси Байрамбек Узоқов. – Бу ишни ҳар бир инсон виждон амри билан бажаради. Сидқидилдан меҳнатқилган ёшлар қабристоннинг обод бўлишига ўз ҳиссалариниқўшдилар.

Ўтганларни ёд этиб, руҳини шод этиш мақсадида савобли ишга бош қўшган тумандаги «Эзгу ният» жамғармаси раиси Байрамбек Узоқовгақишлоқ аҳолиси номидан чексиз миннатдорчилик изҳор этамиз.

Тоғаймурод РАЖАБОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар