Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Янгиланган Янгиобод туманида Мустақиллик байрами кўтаринки кайфиятда ўтказилди

Янгиланган Янгиобод туманида Мустақиллик байрами кўтаринки кайфиятда ўтказилди

01 сентябрь 2019 йил
518
0

Ватанимиз Мустақиллигининг 28 йиллик шодиёналари бу йил Янгиобод туманида ҳар йилгиданда ўзгача шукуҳ билан кутиб олинди.

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида бўлиб ўтган ушбу байрам юртимизда қабул қилинган “Обод қишлоқ” ва “Обод марказ” давлат дастурлари асосида амалга оширилган беқиёс ўзгаришлар, аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш мақсадида қад ростлаган замонавий ва кўркам бинолар ҳамда бир қанча ижтимоий соҳа объектларининг очилиш тантаналари билан ҳақиқий сайилга айланиб кетди.

Байрам тадбирида туман ҳокими И.Матиев истиқлолимизнинг шонли 28 йиллик байрами муносабати билан туманимиз халқи ва меҳмонларни байрам билан табриклар экан, - “Айни кунларда Мустақиллик деб аталмиш улуғ неъматнинг қадр-қиммати, ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти халқимиз учун  янада теранроқ маъно англата бошлади”, - дея  таъкидлади. – “Чунки бугунги кунда амалга ошаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун, қарор, ҳуқуқий ҳужжатларнинг бари юрт фаровонлиги, халқ манфаатига хизмат қилиш мақсадида эканини вақт исботлади”.

Мустақиллик берган бундай имкониятлардан, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлардан халқимизнинг мамнунлиги, уларнинг бугунги кунимизга шукроналик ва эртамизга бўлган ишончи уларнинг қувонч ва ҳайрат тўла юзу-кўзларидан сезилиб турибди.

Байрам тадбирларига ташриф буюрган санъаткорлар, Ўзбекимтон халқ артистлари, театр актёрлари, хонандалар ва сўз усталари байрамга янада  кўтаринки руҳ бағишлаб, юртдошларимиз шодлигига янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Мустақиллик шодиёналари доирасида тумандаги 18 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйлари ҳам ўтказилиб, тўй  болалар ва  уларнинг ота-оналарига байрам совғалари улашилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар