Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Бахмал тумани ҳокимлиги фуқаронинг интернет орқали Бош прокурорга йўллаган мурожаатини  асоссиз  деб ҳисоблайди

Бахмал тумани ҳокимлиги фуқаронинг интернет орқали Бош прокурорга йўллаган мурожаатини  асоссиз  деб ҳисоблайди

11 сентябрь 2019 йил
794
0

Бахмал тумани “Барлос” қишлоғида яшовчи Шукур Бўрибоев - ҚФЙ ҳудудидаги “Турон-тараққиёт” СИУда “Давлатга жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилганлиги ҳақида асоссиз важлар билан турли ижтимоий тармоқлари ва давлат идорларига мурожаат қилиб келмоқда.

Шикоятдаги важларни ўрганиб чиқдик ва уларни мутлақо асоссиз деб ҳисоблаймиз.

Жумладан, шикоятда келтирилган Бахмал туманининг ҳозирги ҳокими М.Анарбаев бундан аввал,  1997 йилдан 2002 йилгача Бахмал тумани ҳокими лавозимида ишлаган даврда, ўз мансаби ва мавқеидан фойдаланиб, “Турон” СИУ собиқ раҳбари Махмуд Болтаев ва СИУнинг мутасадди ходимлари билан биргаликда ўзаро келишган холда 3 та омборхона, 1 та омухта ем  цехи, 1 та қурилиши тугалланмаган колбаса цех, 1 та санитария ўтказиш пункти, 1 товуқхона, 12 та она чўчқалар болалаш бинолари, 1 та чўчқаларни даволаш биноси, 5 та қорамол сақлаш бинолари, 6 та узоқ йилларга мўлжалланган бетонбаза, 2 та ҳаммом, 1 та автотранспортлар учун айвон, 1 та ветеринария маркази ва СИУга тегишли трактор ва автомашиналарни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 август кунидаги “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги 402-сонли қарорига зид равишда қандайдир сабабларга кўра бутунлай буздириб ташлаб давлатимизнинг миллиард-миллиард сўм маблағи талон-тарож қилиб юборилган деган важига жавоб берсак.

Бахмал тумани прокуратураси томонидан Ш.Бўрибоевнинг ёзган аризаси ва прокуратуранинг 2011 йил 10 ноябр кунги 15-11-сонли режа-жадвалига асосан тегишли соҳа мутахассисларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан собиқ “Турон” жамоа хўжалиги ва ҳозирги сув истеъмолчилар уюшмаси фаолияти ўрганиб чиқилган.

Ишчи гуруҳнинг 2011 йил 21 ноябрь кунги маълумотномасида “Турон” жамоа хўжалиги  Жиззах вилоят ҳокимлигининг 1992 йил 1 июн кунги 44-ка-сонли қарори билан ташкил этилганлиги, “Турон”жамоа хўжалиги ҳисобидаги 7 та чўчқачилик, 1 дона товуқчилик, 3 та бўрдоқичилик бинолари мавжуд бўлган бўлиб, ушбу биноларнинг ўша вақтда юритилган ҳисоботлари архивга топширилган. Айни пайтда архивдан ушбу маълумотларни топишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли аниқ маълумотлар тўпланмаган.

2000 йил 23 декабрдаги 511-сонли қарори билан “Турон” ширкат хўжалиги ташкил этилган.

“Турон” ширкат хўжалиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2002 йил  5 январдаги 8-сонли ва 2003 йил
30 октябрдаги 476-сонли ва 2004 йил 24 декабрдаги “2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 607-сонли қарорлари талаблари асосида тугатилиб, фермер хўжаликлар ташкил этилган.

“Турон-тараққиёт” СИУ марказий идора биноси 2011 йил ҳолатида баланс қиймати 10.815.308 сўмни ташкил этиб, СИУнинг асосий воситалар тўғрисидаги ҳисоботларида кўрсатиб ўтилган.

Текшириш натижасига кўра, “Даврон-Б” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Бўрибоевнинг аризасида келтирилган “Турон” собиқ хўжалик ва СИУ раҳбарлари М.Болтаев ва Т.Солиевлар томонидан 1996-2004 йилларда хўжаликнинг чўчқачилик фермаси биноси, мулки, улуши, ерларини сотиб талон-тарож қилиб юборилганлиги ҳақидаги важлар текширишда ўз тасдиғини топмади.

Шунингдек, 1 та 50 ўринли болалар боғчасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз фуқаро Нодира Абдуллаевага ноқонуний эгаллаб олиши учун шароит яратиб берилган. Аслида, ушбу асосий воситалар қайта баҳоланиб, аукцион орқали сотилиб, тушган пуллар давлатимизнинг ривожланиши учун ҳазинага туширилиши шарт эди деган даъвоси ҳам асоссиз деб топилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясининг 2015 йил 23 июндаги ажримига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2016 йил 25 майдаги мазкур иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, “Даъвогар Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобргарлар Бахмал тумани “Турон” СИУ, Бахмал туман “Ермулккадастр”хизмати давлат корхонаси, Абдуллаева Нодира Шойзоқовна ва Турсунқулов Ахмад Ҳамдамовичларга нисбатан умумий йиғилиш қарори, буйруқ, олди-сотди шартномаси ва кадастр гувоҳномасини ҳақиқий эмас деб топиш, ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаш фуқаролар Н.Абдуллаева ва турмуш ўртоғи А.Турсунқуловни бинодан мажбурий чиқариш ҳақидаги даъво талаблари қаноатлантиришдан рад этилсин” –деб янги ҳал қилув қарори чиқарилган.

Фуқаро мурожаатининг мен томондан хусусийлаштириб олган, оилам ва ўғлимнинг оиласи ҳамда беш нафар фарзанди билан яшаб турган уй-жойимга тармашиб, бу бинони ҳам мендан тортиб олиб, бошқага пулламоқчи бўлаяпти дейилган қисми ҳам ўрганиб чиқилганда қуйидагилар маълум бўлди.  

2012 йил 12 сентябрь куни СИУ раиси Т.Солиев томонидан “Асадбек Холмухаммедов” МЧЖга Асака банкдан ипотека кредитини олиши учун ноқонуний равишда гаров сифатида қўйилган.

Бу ҳолат бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2017 йил 9 январдаги хал қилув қарори билан маъмурий бинони гаровга қўйиш ҳақидаги шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган.

2013 йил 22 июль куни Зомин туман Ҳакамлик судининг хал қилув қарори бўйича “Турон-тараққиёт” СИУнинг инфратузилма объекларини тасарруф этиш ваколатига эга бўлмаган СИУ раиси Т.Солиев томонидан маъмурий бино мукофот тариқасида Ш.Бўрибоевга ноқонуний расмийлаштирилган.

2013 йил 30 август куни Давлат нотариал идорасининг 3087-реестр рақамли ҳадя шартномаси орқали Т.Солиев томонидан ноқонуний тарзда Ш.Бўрибоевга эгалик ҳуқуқини берган. Мазкур ҳолат бўйича фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2015 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан ҳадя шартномаси “ғайриқонуний” деб топилган. 2016 йил 4 февраль куни апелляция инстанцияси ажримига кўра “ғайриқонуний”деган сўзлари “ҳақиқий эмас” деб ўзгартирилган.

Бахмал туман прокуратурасининг 2018 йил 5 сентябрь кунги 15-73-18-сонли тақдимномасида Бахмал тумани Турон-Тараққиёт СИУга тегишли маъмурий бино ва 0,49 гектар ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилиши сўралган. Шу асосда туман ҳокимининг 2018 йил 21 сентябрь кунги 1843-сонли қарори билан туман ҳокимлиги заҳирасига олинган.

Афсуски, Ш.Бўрибоев қонун талабларини менсимасдан юқоридаги суднинг хал қилув қарорлари ижросини таъминланишига тўсқинлик қилиб, туман ҳокими заҳирасидаги маъмурий бинодан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келиб, давлат ва жамият манфаати учун фойдаланмасдан, бинонинг мулк эгасини тасарруф этишига тўсқинлик қилмоқда.

Шу сабабли туман ҳокимлиги 2019 йил 10 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туман судига даъво киритган. Суд томонидан даъво талаблари амалдаги қонунлар ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларга мослиги ўрганиб чиқилиб, қонуний баҳо берилиб, жорий йилнинг 26 июлида ҳал қилув қарори  қабул қилиб, туман ҳокимлиги даъвосини тўлиқ қаноатлантирилди. Ш.Бўрибоев ва “Ермулккадастр” ДК Бахмал тумани филиалига нисбатан кадастр ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш, бинодан чиқариш ва ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани буздириш белгиланган.

Ш.Бўрибоевнинг апелляция шикояти 2019 йил 29 август куни Фуқаролик  ишлари бўйича Жиззах вилоят апелляция инстанция судида кўриб чиқилиб, Суднинг ажримида мазкур иш Ғаллаорол туманлараро судининг хал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция тартибидаги шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

“Турон-тараққиёт” СИУнинг ва бошқа фермер хўжаликларининг фаолиятига ғайриқонуний аралашганлиги учун Ш.Бўрибоев Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси билан бир неча маротаба ҳуқуқбузар деб топилган.

Ш.Бўрибоевнинг шикоятида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси (Туҳмат)да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган барчага мажбурий бўлган юқоридаги одил судловларнинг ҳал қилув қарорларига итоатсизлик қилиб, Бахмал тумани ҳокими М.Анарбаевга, собиқ “Турон” жамоа хўжалиги раҳбари М.Болтаев ва “Турон-Тараққиёт” СИУ раҳбари М.Зикиряевларга туҳмат, яъни била туриб ёлғон, уйдирмаларни тарқатиб келаётганлиги маълум қилинади.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар