Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахдаги олий ўқув юртида “Оrientation Week 2019” лойиҳаси ўтказилди

Жиззахдаги олий ўқув юртида “Оrientation Week 2019” лойиҳаси ўтказилди

11 сентябрь 2019 йил
185
0

Ҳар йили Жиззах Политехника институтига мингдан ортиқ абитуриентлар талаба бўлиш орзусида ҳужатлар топширишади.

Жорий йилда ҳам институтга ўн олти мингдан ортиқ абитуриентлар хужжат топширишди ва шундан бир минг тўрт юз йигирма тўрт нафардан ортиқ ёшлар талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлишди.
2019-2020 ўқув йили учун қабул қилинган талаба ёшларни институтдаги мавжуд имкониятлар, шу билан бир қаторда талаба ёшлар учун яратилган шарт-шароитлардан тўғри ва оқилона фойдаланишлари учун уларга кўникмалар бериш мақсадида Жиззах Политехника институти ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Жизах вилоят кенгаши ташаббуси билан “Оrientation wеек 2019” лойиҳаси ташкил этилди.
Олти кун давом этган ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, биринчи босқич талабаларини институnга мослашув жараёнини тўғри ташкил қилишдан иборатдир. Ушбу лойиҳада иштирок этиш истагини билдирган кўнгилли институтнинг фаол ва иқтидорли талабаларига 1-курсга қабул қилинган факультет гуруҳлари бириктирилди.
Иштирокчилар лойиҳа давомида факультетлар, ўқув бинолари, ёзги ва кузги спорт заллари ҳамда майдончалари, кутубхона, ошхона, ётохоналар ва у ердаги шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар беришди.
Шунингдек, бу йил ўқишга қабул қилинган талабалар волонтёрлар билан Ш.Рашидов боғи, Ҳ.Олимжон ва Зулфия музейи, янгиланган “Ўрда” экологик боғи ва вилоят ахборот ресурс марказларига ташриф буюришди.
Лойиҳанинг охириги куни 1 – курс талабалари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
“Оrientation wеек 2019” лойиҳаси ёпилишида энг юқори балл билан давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган талабалар ва уларнинг ота-оналарига махсус ташаккурномалар берилди.

Шу билан бирга лойиҳада қатнашган волонтёрлар ҳам сертификатлар билан тақдирланишди.

Жиззах Политехника институти
Саноат технологиялари факультети

2 –босқич магистранти
ШАҲЛО ЗИЯДУЛЛАЕВА 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар