Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда  кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда  кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси тайинланди

16 сентябрь 2019 йил
821
0

Жиззах  вилояти  ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган навбатдаги идоравий йиғилишда вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда  кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчисини таништирди.

Жиззах вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси этиб, Абдуллаев Сарвар Убайдуллаевич тайинланди.

Абдуллаев Сарвар Убайдуллаевич

Сарвар Абдуллаев 1965 йилда Жиззах (ҳозирги Шароф Рашидов) туманида  туғилган, 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги молия ва кредит. 

С.Абдуллаев янги лавозимга тайинлангунга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш, ободонлаштириш ва нархларни шакллантириш тадбирларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар