Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Тадбиркорлик субъектлари муаммолари ўрганилмоқда

Тадбиркорлик субъектлари муаммолари ўрганилмоқда

13 сентябрь 2019 йил
123
0

Расмий статистик маълуьмотларга кўра, жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатига Жиззах вилоятида 14 265 та  кичик бизнес субъектлари* мавжуд бўлиб, улардан 2 739 таси 2019 йилнинг январь-августь ойлари давомида янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалардир.

Маълумки, сўнгги йиллар давомида ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш, уларга шарт-шароитларни яратиш, кичик бизнеснинг тираққий этишидаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш ва уларни амалий қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-июндаги “Жиззах вилоятида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 351-сонли қарори ижроси юзасидан, мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган Мониторинг механизмига асосан, Жиззах вилоят статистика бошқармаси томонидан маҳсулот сотишдан тушган соф тушумни 2017 йилга нисбатан 2018 йилда камайтирган 1204 та корхоналарнинг фаолияти мониторинг қилиб чиқилди.

Бошқарма ва туман (шаҳар) статистика бўлими ходимларидан иборат жами 34 нафар мутахассислар томонидан ўтказилган мониторинг натижасида 22 та корхоналарда ҳал этилиши зарур бўлган турли даражадаги муаммоли ҳолатлар мавжудлиги аниқланди.

Мониторинг натижалари таҳлилий ўрганиб чиқилиб, вилоят ҳокимлигида ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳга тақдим этилди ва ҳал этилиши даражасига кўра, туман, вилоят  ва Республика даражасида ҳал этиладиган масалаларга ажратилди. Ҳозирги кунда 9 та вилоят даражасидаги ҳамда 13 та туман даражасидаги ҳал этиладиган масалалар юзасидан вилоят статистика бошқармаси томонидан тегишли ишлар амалга оширилиб олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси томонидан вилоятда кичик бизнеснинг ривожланишини акс эттирувчи таҳлилий мақолалар, пресс-релизлар ва бошқа таҳлилий материаллар ОВАлари орқали кенг ёритиб борилмоқда.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

Ишбилармонлик мухити кузатувлари,
тадбиркорликни ривожлантириш
статистикаси бўлими бошлиғи Ф.Бахриддинов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар