Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда отинойилар учун малака ошириш курслари ташкил этилди

Жиззахда отинойилар учун малака ошириш курслари ташкил этилди

07 октябрь 2019 йил
157
0

Жиззах политехника институтида отинойилар учун 2 ҳафталик (72 соат) малака ошириш курслари ташкил этилди.

Дарсларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида вилоятдаги олий таълим муассасаларининг 10 нафар тажрибали профессор-ўқитувчилари ҳамда 5 нафар имом-хатиблар жалб этилди.

— Расмий рўйхатдан ўтган 66 нафар отинойи 2 гуруҳга бўлиниб ўқитилди, — дейди Шароф Рашидов туманидаги Қаҳрамон маҳалласида истиқомат қилувчи онахон Сайёра Абдулаҳатова. — Бизга берилаётган сабоқлардан шуни англадимки, ҳали жуда кўп ўқиб ўрганишимиз ва китобхонликни кенг тарғиб қилишимиз лозим. Дунёга диёнат назари билан қараш ёки ислом динига дунё динлари тарихидан ҳам хабардор бўлиб, теран фикрлар билан ёндашиш ҳар бир отинойининг муқаддас бурчи ва жамият олдидаги қарзидир.

Курс қатнашчилари диний ва дунёвий илмлардан таҳсил олиш билан бирга Юртбошимизнинг муҳим беш ташаббусларининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотларга эга бўлишди. Ташаббус замирида кишига маънавий-мафкуравий, руҳий ва жисмоний мукаммалликка эришиш вазифалари кўзда тутилганлиги инновацион усулларда кўрсатилди. Шунингдек, марака, тўй-ҳашам, урф-одатларга доир йиғинларда хотин-қизларнинг кийиниш одобига риоя этишлари юзасидан тушунтириш бериш зарурлиги айтилди. Миллий қадриятларимизга мос келмайдиган ҳолда очиқ кийиниш ёки аксинча турк ва араб либосларига тақлид қилиб, ўраниб олиш ножоизлиги таъкидланди.

Ўқув якунида “Меҳр” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Гулчеҳра ХИДИРОВА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар