Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда ҚҚС ставкасининг туширилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида 15 миллиард сўмдан ортиқ айланма маблағ қолади

Жиззахда ҚҚС ставкасининг туширилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида 15 миллиард сўмдан ортиқ айланма маблағ қолади

10 октябрь 2019 йил
101
0

Хабарингиз бор, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, солиқ сиёсатида айрим ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Президентимиз фармонига биноан, 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди.

Ўтган йилги солиқ концепциясида 2019 йил 1 январдан иш ҳақи фондига бўлган солиқ юкини камайтириш кўзда тутилганди. Натижада ушбу санадан бошлаб жисмоний шахсларнинг даромад солиғи 22 фоиздан ягона 12 фоизга туширилди. Саккиз фоизлик иш ҳақидан суғурта бадали олиш умуман бекор қилинди. Бу бир қараганда, бюджетга тушумнинг сезиларли камайишига олиб келишини англатади. Шу боис мутахассислар бу ўзгаришни катта таваккал, дея баҳолаганди.

Аммо Президент Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаб иш тутиши натижасида тадбиркорлар яратилган солиқ имтиёзларидан оқилона фойдаланиб, ўз фаолиятини янада жонлантирди. Бунинг натижасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг давлат бюджетига тушуми икки бараварга ортиши кузатилди. Йилнинг биринчи ярмида қўшимча кўплаб   солиқ тўловчилар кўпайишидан дарак бўлди.  Даромад солиғи давлат бюджетини шакллантирувчи учинчи солиқ тури эканини инобатга олсак, бу муҳим аҳамиятга эга экани ойдинлашади.

Давлатимиз раҳбари бу амалиётни 1 октябрдан жорий қилиш ва иқтисодиётда бизнес учун енгилликлар яратиш бўйича топшириқлар берди.

Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг туширилиши натижасида республика миқёсида хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида 10 триллион сўмдан ортиқ айланма маблағ тежаб қолса, биргина Жиззах вилоятида эса 15 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тежалади.

15 фоизли қўшилган қиймат солиғи амалиётга жорий этилиши чоғида тадбиркорлик субъектлари олдида турган биринчи галдаги вазифаларга  назорат-касса аппаратлари хотирасига ёзилган формулага мувофиқ, харид қилинган маҳсулотлар учун 20 фоизлик қўшилган қиймат солиғи сақлаб қолинарди. 1 октябрдан бу амалиёт 15 фоиз этиб белгилангани боис назорат-касса аппаратларини қайта тизимлаш зарурати туғилади. Муддати тугамаган шартномаларга эса тузатиш киритилади. Шунингдек, бизнес  субъектлари имзолаган ҳар бир шартномани қайта инвентаризация қилиши керак. Шу боисдан мазкур фармон  моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўшилган қиймат солиғига ўтиш бўйича тушунтириш ишларини амалга ошириш, иш ўринларини легаллаштириш мақсадида Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудий солиқ инспекцияларидан 89 нафар солиқ ходимлари 1993 та фермер хўжаликлари раҳбарларига кўмакчи сифатида бириктирилди. Шунингдек жойлардаги ҳудудий давлат солиқ инспекцияларнинг масъул ходимлари томонидан фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклашда амалий ёрдам кўрсатадилар.

                   Жиззах вилоят ДСБ Матбуот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар