Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » "Миллий тикланиш" партияси - “Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз!” (видео)

"Миллий тикланиш" партияси - “Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз!” (видео)

10 октябрь 2019 йил
246
0

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан 2019 йилнинг 22 декабрида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга таёргарлик кўриш ҳамда сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида Жиззах шаҳридаги “Форум” мажмуасида “Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз!” шиори остида оммавий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ғоя ва мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда партия Марказий, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари, партиянинг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари, партияга хайрихоҳлар, фаол ёшлар, таниқли санъаткорлар, Халқ артистлари, маданият ва театр ходимлари, эл суйган шоир ва сўз усталари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Партия митингида Марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров сўзга чиқиб "Миллий тикланиш" демократик партиясининг устувор мақсадларидан бири парламентни том маънода «халқ уйи»га айлантиришдан иборат эканлигини таъкидлади.

Бу йилги сайлов компаниясига “Янги Ўзбекистон, янги сайлов” шиори остида старт берилиб, илк бора мамлакатимизда сайловлар янги Сайлов Кодекси асосида ўтказилаётгани эълон қилинди.

Маълумки, сайлов бу, энг аввало, халқимизнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ўз вакиллари орқали иштирок этишдек Конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг ёрқин кўзгусидир.

Айни пайтда ана шундай муҳим компанияда фаол иштирок этиб, ғалаба қозониш Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг асосий вазифасига айланди. “Миллий тикланиш” демократик партияси халқимизда миллий ўзликни англаш ҳиссини ўстиришга ҳаракат қилар экан, тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби кенг кўламли вазифаларни амалга ошириб келмоқда.

Қайд этилганидек, партия ўз ғояларини ҳаётга изчил тадбиқ этган ҳолда сайловда фаол иштирок этишни, парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлишни режалаштирмоқда.

“Инсон ўзгарса – жамият ўзгаради” шиори остида аҳолини ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга кўмаклашиш, таълим ва тарбия сифати узлуксизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, миллий қадриятларни аҳоли орасида кенг тадбиқ этиш партиянинг устувор мақсадларидан саналади.

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар