Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда ноёб қушлардан бири Гўзалтурналар кузатилди (фото)

Жиззахда ноёб қушлардан бири Гўзалтурналар кузатилди (фото)

28 апрель 2018 йил
888
0

Форишнинг Узунқудуқ қишлоғи томон кетиб борар эдим, чамаси ўнинчи километрларга етганимда бирга кетаётган неварам, - бобо қаранг осмонда жуда кўп қушлар,- деб қолди.

Машинани даров чеккага тўхтатиб тепага қарадим, осмонда турнага ўхшаш кўплабқушлар айланиб парвозқилишарди, улар бироз айланиб учгач чап тарафга, мендан 500 метрлар узоқликга қўна бошлашди.

Мен дурбин ва фотоаппаратимни олиб қушларни кузата бошладим, кўзолдимда ажойиб манзара турарди, узун оёқли, чиройли, бўйни узун виқорлиқушларнинг минга яқин тўдаси худди қўйлар сурувлари сингари яйловда туришарди. Булар ўз номи билан гўзал – яъни Гўзалтурналар эди.

Мен аста секинлик билан яқинлашиб анчагина суратлар олишга муваффақ бўлдим Гўзалтурналар эса салобат билан у ёқ бу ёқга юришарди, баъзи бирлари эса ўсимликларни, баъзи бирлари эса ҳашаротларни еб танавул қилишарди.

Уйга қайтганимдан кейин китоблардан Гўзалтурна ҳақида маълумотларни кўриб чиқдим. Бу қуштурналар оиласига мансуб, фақат озроқ кичик, патлари кулранг,қанотларининг учи, боши, бўйни ва кўкраги қора. Бошининг икки тарафида узун оқпатлар ўзига хос чиройли кокилдек бўлиб туради, оёқларининг рангиқора ва узун.Танасининг узунлиги 85-100 см, баландлиги 90-100 см, қанотларини ёйганда 155-180 см.

Гўзалтурна катта тўда бўлиб учиб ўтувчи қуш. Дамолиш ва қорин тўйдириш учунқумли ва тупроқли чўлларга, тоғ ён бағирларига кўлларга ва дарёлар соҳилларига қўниб ўтади. Баҳорги учиб ўтиш даври шимол, шимолий- шарқ тарафга март ойининг иккинчи ярмидан май ойининг бошларигача давом этади. Гўзалтурналар 15 тадан 600 гача баъзан 1000 яқин тўда бўлиб учишади. Бу қушлар асосан ўсимликлар ва камроқҳашаротлар билан озиқланишади.

Cуратлардаги гўзалтурналар шу атрофда яшаб, меҳнат қилиб, кўйбоқиб юрган юртдошларимиз учун балки оддий одатий ҳолатдир лекин бошқа кишиларга, болаларга ва табият шайдоларига қизиқдир.

 СувонРаҳимов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар