Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » » Жиззах вилояти ҳокими Э.А.Салиевнинг  «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни» муносабати билан байрам ТАБРИГИ

Жиззах вилояти ҳокими Э.А.Салиевнинг  «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни» муносабати билан байрам ТАБРИГИ

12 август 2018 йил
760
0

Муҳтарам дўстлар! 

Ҳурматли қурувчилар! 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил
7 августдаги ПФ-5136-сонли Фармонларига асосан 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанба куни «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни» деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан Сиз, азизларни - мамлакатимизнинг қурилиш соҳасидани равнақ топтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизни бугунги касб байрамингиз - Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман. 

Мана шу қутлуғ айёмда Сизларга ўз номимдан, вилоятимиз фаоллари номидан эзгу тилаклар ва чуқур миннатдорлик билдираман. 

Шуни алоҳида эътибор билан айтаманки, ҳозирги кунда, бутун мамлакатимиз каби, қурилиш соҳаси ҳам ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилмоқда.

Иқтисодиётимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ижтимоий ҳаётимиздаги улкан ўзгаришлар, жумладан, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, Намунавий уй-жойлар барпо этиш, Инвестиция дастурлари доирасида белгилаб олган вазифаларимиз соҳа ривожини мутлақо янгича тарзда, замонавий технология ва инновация ютуқлари асосида ташкил этишни тақозо этмоқда. 

Халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишга бевосита хизмат қиладиган Сизларнинг эзгу ишларингиз ҳақида гапирганда, аҳоли пунктларини қуришда комплекс ёндашув асосида уй-жой, турли бино ва иншоотлар билан бирга ҳудудларда ижтимоий инфратузилма объектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, янги истироҳат боғлари ва хиёбонлар, фавворалар, болалар майдончалари ва спорт масканлари бунёд этилаётганини мамнуният билан таъкидлаш лозим. 

 

Биргина 2017 йилда барча маблағлар ҳисобидан жами умумий қиймати
121,1 млрд сўмлик 123 та инвестиция объектлари жумладан, 11 та соғлиқни сақлаш, 24 та умумтаълим мактаблари, 8 та ўрта махсус касб ҳунар объектлари, 15 та мактабгача таълим, 4 та болалар спорти ва бошқа 61 та объектлар фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, ўтган йилда умумий қиймати 100 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ҳисобига 908 та янгиланган намунавий лойиҳадаги уй-жойлар, шунингдек бошқа турдаги хизмат уйлари фойдаланишга топширилди.

2018 йилда барча маблағлар ҳисобидан умумий қиймати 65 млрд. сўмдан ортиқ
72 та инвестиция объектлар қурилиши белгиланган.

Жумладан, 18 та соғлиқни сақлаш объектлари, 22 та умумтаълим мактаблари,
17 та мактабгача таълим муассасалари, 3 та болалар спорти, 6 та қирғоқларни мустаҳкамлаш ва 6 та бошқа объектларнинг қурилиши бошлаб юборилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Обод қишлоқ” дастури доирасида
340 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ҳисобига 7709 та якка тартибдаги аҳоли уйлари ва кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, 124 км. ичимлик суви тармоқлари қуриш, 260 км. электр тармоқларини янгидан тортиш,
148 км ички йўлларини таъмирлаш, 90 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш белгиланган ҳамда ушбу ишларни бажариш бўйича вилоятнинг барча туманларида ишлар бажарилмоқда.

Ишонаман, қўли гул, азму шижоатли вилотимиз қурувчилари бор билим ва тажрибаси, куч ва имкониятларини сафарбар этиб, бундай улуғвор вазифаларни албатта шараф билан адо этадилар. 

Мамлакатимиз қурилиш соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, қурилиш индустрияси ва миллий меъморчиликни ривожлантириш, тизимга илғор технологияларни жорий этиш,

замонавий бино ва иншоотларни барпо этиш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш борасидаги катта хизматлари ҳамда соҳага оид давлат дастури ижросини таъминлашдаги фаол иштироки муносабати билан Республикамизнинг барча ҳудудларидаги қурилиш соҳаси ходимлари Президентимиз томонидан муносиб тақдирланди.

Жумладан,

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

«Ўзшаҳар қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компаниясининг Қурилишда техник назоратни амалга ошириш бўлими ҳудуд бошлиғи Саатов Бахтиёр Мамадиевич;  

Жиззах шаҳридаги “Камол” кўп тармоқли қурилиш корхонаси иш юритувчиси Солиев Набижон;

 

“Дўстлик” ордени билан: 

 

Жиззах шаҳар “Агро стандарт плюс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бадалян Гарик Юръевич;

Жиззах шаҳридаги “Зенаткор темир бетон буюмлари” МЧЖ масъулияти чекланган жамияти цех бошлиғи Эргашев Мусурмонқул Хайруллаевич тақдирланди. 

        

Азиз ва муҳтарам қурилиш соҳаси ходимлари!

Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга файзу барака тилайман. 

Вилоятимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизда доимо ютуқ ва муваффақиятлар ёр бўлсин азизлар! 

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар