Фориш тумани » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти
Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ | ENGLISH

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

Фориш тумани

 Фориш тумани ҳокими

Мустанов Абдивалижон Саидович

 

(Хизмат лавозимида  2017 йил 2 сентябрдан)

Тел: 0(372) 452-18-66
Фах: 0(372) 452-17-95
E-mail: forish@jizzax.uz
Функция ва вазифалари
Қабул вақти:Шанба 10:00-15:00

Манзили:  Фориш тумани, Боғдон шаҳарчаси, Ш.Рашидов кўчаси, 3-уй

Почта индекси: 131200


Расмий веб сайти – www.forish.uz

1935 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази – Янгиқишлоқ шаҳарчаси.

Майдони – 9,53 минг кв.км. (953542 га) шундан:

қишлоқ хўжалик ерлари- 438779 га, балл – бонитети – 42 балл;

аҳоли яшаш уйлари, томорқа ерлари – 2484 га, автомобиль йўллари – 1434 га, ўрмонлар – 39602 га, ижтимоий объектлар, кўчалар – 819 га, бошқа ерлар (дарёлар, даралар, ишлаб чиқариш майдонлари, электр узаткич тармоқлари) – 470424 га.

Аҳолиси – 80,9 минг киши.

Миллатлар таркиби: ўзбеклар – 76,6% (62 минг киши), қозоқлар – 11,9% (9,6 минг киши), тожиклар  – 10,6% (8,6минг киши) ва бошқалар – 0,9%  (0,7минг киши).

Ғаллаорол  (59,2 км), Мирзачўл (14,6 км), Жиззах (29,8 км), Арнасой (60,4 км), Зафаробод (63,2 км) туманлари, Самарқанд (82,6 км)  ва Навоий (83,7 км) вилоятлари, Қозоғистон Республикаси (189,5 км.) билан чегарадош.

Туман маҳаллий бюджети дотацион эмас.

Тумани қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.

Буғдой давлат буюртмаси 1,2  минг тн. – 2015 йилда 50,7 % га бажарилган.

Туманда пахта етиштирилмайди.

Ишлаб чиқариш корхоналари (1): “Карбонат” (фракцион оҳактош ишлаб чиқариш)

Қўшма корхоналар (3): “Ботир Суситас” (каперсларни қайта ишлаш), “Фориш-цемент” (цемент ишлаб чиқариш)  ва “Житонг плюс” (чорвачилик йўналишида)

Саноат маҳсулотлари ҳажми – 14,8 млрд. сўм, 2014 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи – 101,5 %.

Кичик бизнес субъектлари – 805 та (шу жумладан 225 та фермер хўжаликлари, фермер хўжалик майдонлари ўртача – 100 га).

Чорвачилик хўжаликлари -71 та, балиқчилик – 97 та, паррандачилик – 10 та, асаларичилик -7 та, иссиқ хоналар -10 та.

3353 та янги ишчи ўринлари яратилди.

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар