Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Кўп бериладиган саволларга жавоб

Кўп бериладиган саволларга жавоб

САВОЛ: Мулк ижараси шартномалари қай тартибда тасдиқланади?

ЖАВОБ:

Мулк ижараси шартномасини тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • мулкка булган ҳуқуқни тасдикловчи хужжат (нусхаси колдирилиб, асли қайтариб берилади);
  • ижарага берилаётган мулк давлат рўйхатидан ўтказиладиган мулк бўлса, унинг бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги маълумот;
  • ижара нарсаси умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг бир­галикдаги мулки), барча эгаларининг (эр- хотиннинг) розилиги;
  • ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилган мол-мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси;
  • васийликдаги шахсга қарашли бўлган мол-мулк бир йилдан ортиқ муддатга ижа­рага берилганда, васийлик ва хомийлик органларининг розилиги.

Мулк ижараси шартномаси шартномада белгиланган муддатга тузилади. Агар мулк ижарасининг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муд­датга тузилган ҳисобланади. Бунда, тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса — уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин. Қонун ёки шартномада номуайян муддатга тузилган мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳакида олдиндан огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.

Қонунда мулк ижарасининг айрим турлари учун, шунингдек мол-мулкнинг айрим турларини ижарага олиш учун энг кўп (охирги) муддатлар белгилаб қўйилиши мумкин.

Бундай ҳолларда, башарти ижара мудда­ти шартномада белгиланган бўлмаса ва қонунда белгиланган охирги муддат тугагунича тарафлардан ҳеч қайсиси шартнома­дан воз кечмаса, охирги муддат ўтиши билан шартнома бекор бўлади. Қонунда бел­гиланган охирги муддатдан ортиқ муддатга тузилган бундай мулк ижараси шартномаси охирги муддатга тенг муддатга тузилган ҳисобланади.

Саволга Жиззах шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Рустам Қўчқаров жавоб берди.

САВОЛ: Кўчмас мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш тўғрисида маълумотлани билишни истардим.

ЖАВОБ:

Мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли бўлган кўчмас мулк (уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқалар) ижарага берилишида ижара шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни талаб қилади:

  • кўчмас мулкнинг ижарага берувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади);
  • «Эргеодэзкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади);
  • ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган шахслар ҳақида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маьлумотнома ёки уй кўчмас мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликда­ги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;
  • васийликдаги шахсга қарашли бўлган кўчмас мулк бир йилдан ортиқ муддатга ижарага берилганда, васийлик ва хомийлик органларининг розилиги;
  • хусусийлаштирилган уй, квартира, уй­нинг ёки квартиранинг бир қисми ижарага берилганда, Ўзбэкистан Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома ва уларнинг розилиги;
  • кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.

Юридик шахсларга тегишли бўлган куч­мас мулкни (уй, квартира, уйнинг ёки квар­тиранинг бир қисми ва бошқаларни) ижара­га бериш шартномаларини нотариал тас­диқлашда, қўшимча равишда қуйидаги ҳуж­жатлар талаб этилади:

  • юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари;
  • юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома;
  • вакилга берилган ишончнома;
  • юридик шахс ваколатли органларининг кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ҳақкидаги ҳужжат (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
  • топшириш ва қабул қилиш далолатно­маси (агар шартномани имзолашдан аввал ижара объекти топширилган бўлса).

Дипломатик ваколатхонани ва ваколатхона бошлиғи қароргоҳини жойлаштириш учун кўчмас мулкни ижарага олиш тўғрисидаги битимни тасдиқлашда Ўзбэкистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори билан тасдиқланган хорижий давлатларнинг Ўзбэкистан Республикасидаги дипломатик ваколатхонапари ва консуллик муассасалари тўғриси­да низомга мувофиқ дипломатик ваколатхона кўчмас мулкни ижарага олиш нияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини олдиндан хабардор қилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.

Саволга Жиззах шаҳар 1 -сон давлат нотариал идораси нотариуси Рустам Қўчқаров жавоб берди.

Зафаробод туманидаги «Ёрқин» ҚФЙда яшовчи фуқаро У.Ҳайдаров, Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи Л.Собитова:

  1. 2014 йилда пенсиянинг миқдори неча фоизга ошди? Мен олаётган пенсия миқдори 2014 йил июн ойигача 453 ООО сўм олар эдим. Энди, 2015 йилнинг январ ойидан пенсиямга қанча қўшилади?
  2. Пенсия ёшига етишига икки йил қолган фуқаролар муддатдан олдин пенсияга чиқарилиши мумкин, дейишади. Шу тўғрими? Бу ҳақда қонунларимизда нима дейилган? Пенсияга чиқувчи фуқарога пенсия миқдори қандай ҳисобланади? Талаб қилинган даврдан ортиқча иш стажи учун қанча устама қўшилади?

– Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2014 йилнинг 15 декабридан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори 1.10 бараварга оширилди. Сизнинг пенсиянгиз 453 минг сўм бўлса, 2014 йил­нинг 15 декабридан унинг миқ­дори 1.10 бараварга оширилган.

Ўзбекистан Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистан Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасига асосан пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб топади:

– пенсиянинг таянч миқдоридан;

– иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан;

– пенсияга қўшиладига устама ҳақлардан.

Ушбу қонуннинг 27-моддасига асосан пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун (37-40-моддалар) пенсияларнинг таянч миқдорлари (26-модда) қуйидагича оширилади:

а)      ёшга доир пенсиялар –  пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун (31- ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

б)      I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари — пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнат қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун — боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида оширилади.

Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳакларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробари миқдори доирасида амалга оширилади.

Муаллифлик ҳуқуқи қандай ҳуқуқларни беради?

Жавоб:

Асарлари муаллифлик ҳуқуқи томонидан ҳимояланадиган муаллифлар ва уларнинг меросхўрларига белгиланган ҳуқуқлар берилади. Улар асардан фойдаланиш ёки келишилган шартларга биноан бошқа шахсларга фойдаланиш учун ҳуқуқ беришга мутлок ҳуқуқ эгалари бўлади. Асар муаллифи қўйидагиларга рўхсат бериши ёки тақиқлаши мумкин:
- уни ҳар қандай шаклда кўпайтириш, масалан ёзув нашри кўринишида ёки овоз ёзиш йўли билан;

- уни омма олдида ижро этиш, масалан театр пъесада ёки мусиқий асарда;

- уни ёзиб олиш, масалан компакт-дискга, кассеталарга ёки видеотасмага;
- уни узатиш воситалари билан ҳабардор килиш, масалан радио, сим (кабел) ёки спутник алоқаси орқали;
- уни бошқа тилларга таржима қилиш.

Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган санъат ва маънавият асарларнинг кўпларини оммага этқазиш керак (масалан, ёзув нашрлари, овоз ёзуви, филмлар), бу эса пул маблағларини талаб қилади; шунинг учун муаллифлар ушбу бадиий асарларни кўпайтириш ва сотиш учун ҳамма нарсаси етарли бўлган айрим шахсларга ёки компанияларга ўз асарларига бўлган ҳуқуқларини сотадилар. Бу асарлар учун муаллифлик ҳақининг миқдори кўпинча асардан фойдаланиш ҳажмига боғлиқ бўлади, бу тақдирда муаллифлик ҳақининг ўзи эса роялти деб номланади.

VOIS нинг тегишли шартномаларнинг шартларига кўра, мулкий ҳуқуқларнинг ҳимояси муаллифнинг вафотидан кейин 50 йилгача чегараланган. Миллий қонунчилик бундан ҳам узоқ муддатларни қўйиши мумкин. Шундай тарзда белгинланган қуриқлаш муддатлари муаллифларга ва уларнинг меросхўрларига маълум вақт ичида иқтисодий фойдани олиш имкониятини яратади. Муаллифлик ҳуқуқи соҳасига шахсий номулкий ҳуқуқларни ҳимоялаш ҳам киради, бу эса муаллифликни талаб қилиш ҳуқуқини, муаллиф обрўсига путур этқазадиган ўзгартиришларни асарга киритилишини тақиқлаш ҳуқуқи.

Асрарнинг муаллифи ёки муаллифлик ҳуқуқининг эгаси ноқонуний сақланган ёки ишлаб чиқарилган ҳимоя қилинадиган асарнинг аслидан олинган контрафакт нусхаларни изини топиш мақсадида биноларни кўриш йўли билан ўз ҳуқуқларини маъмурий ёки суд тартибида амалга ошириши мумкин. Ҳуқуқ эгаси бундай фаолиятни суд орқали тақиқлаши ва моддий фойдани йўқотганлиги натижасида келтирилган зарар учун компенсацияни талаб қилиши ҳамда муаллиф эканлигини эълон қилинишини талаб қилиши мумкин.

——————————-

 

Менинг божхонадаги ҳуқуқларимни тушунтирсангиз.

Жавоб:

Божхона дэкларациясини олмасдан туриб сиз мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган маҳсулотлар ва транспорт воситаларини кўриб чиқиш, маҳсулотларни ўлчашингиз, шунингдек бу маҳсулотлардан сиз божхона рухсати билан синов учун намуна олишингиз мумкин. Бунда ҳолатда агар бу намуналар ҳамма маҳсулот Билан бирга ҳисобга олинадиган бўлса, улар учун алоҳида божхона декларацияси тўлдирилмайди. Божхонага келган фуқаро:

  • Божхонадан ўтиш тартиб қоидаларига асосан маҳсулотлари декларация қилиш, ва божхона органига декларацияни тақдим этиш;
  • Божхона ходимларига ҳужжатларни ва рўйхтадан ўтиш учун керак бўлган ҳар қандай қўшимча маълумот тақдим қилиш;
  • Барча божхона тўловларини тўлаш;
  • Божхона расмийлаштириш ишларида вақтида ҳамкорлик қилиши лозим.

Агар таъсисчи ўз маблағларини пластик картага ўтказмоқчи бўлса, банк 5 фоиз ушлаб қолиш ҳуқуқига эгами?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 780-моддасида мижоз банкнинг ҳисобварақда турган пул маблағлари билан операция қилиш бўйича хизматларига банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилган шартлар асосида ҳақ тўлаши белгилаб қўйилган.

“Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Йўриқнома (рўйхат рақами 1948, 2009-йил 27-апрел)нинг 7-банди 3-хатбошисига мувофиқ банк ҳисобварағи шартномасида банк хизматлари учун тўланиши лозим бўлган комиссиялар белгилаб олинади. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” Қонунининг 28-моддасига асосан банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори банклар томонидан мустақил белгиланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади.

 

Юридик шахс якка тартибдаги тадбиркор билан пул ўтказиш йўли орқали операциялар бажариши мумкинми? Ҳуқуқий асоси қанақа?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 790-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўтказиш тартиби “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июн) мувофиқ ташкил этилади.

 

 

Вақтинчалик рўйхатга олиш тартибини тушинтириб беринг?

Жавоб:

Вақтинча қайд этиш, шахсининг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади.
Вақтинча қайд эттириш учун Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Турар-жойни сотиб олиш ҳақида шартнома ёки тегишли органлар томонидан берилган ордер,
3-шакл бўйича ариза,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти,
Туғилганлик тўғрисида гувохнома – 16 ёшга тўлмаган, ота-оналаридан (васийлар ва хомийлардан) алоҳида яшовчи шахслар учун, Давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитансия.

Турмуш ўртоғим ишлаб чиқариш вақтида бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этди. Бизнинг вояга етмаган фарзандларимиз боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан нафақа олиши мумкинми?

Жавоб:

Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 291-моддасига асосан, боқувчисини йўқотганлик пенсияси меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги туфайли вафот этган боқувчининг меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига, унинг меҳнат фаолиятининг муддатидан қатъи назар тайинланади, агар у бошқа сабаблар натижасида вафот этган бўлса, шунга мувофиқ келадиган умумий меҳнат стажига қараб тайинланади, бундай меҳнат стажининг муддати суғурта қилинган ходимнинг вафот этган кунига қадар бўлган ёшига боғлиқ бўлади.

Ногиронлик пенсияси кимларга тўланади?

Жавоб:

Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 291-моддасига асосан, боқувчисини йўқотганлик пенсияси меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги туфайли вафот этган боқувчининг меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига, унинг меҳнат фаолиятининг муддатидан қатъи назар тайинланади, агар у бошқа сабаблар натижасида вафот этган бўлса, шунга мувофиқ келадиган умумий меҳнат стажига қараб тайинланади, бундай меҳнат стажининг муддати суғурта қилинган ходимнинг вафот этган кунига қадар бўлган ёшига боғлиқ бўлади.

 

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар