Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда миллатлараро тотувлик – тараққиёт гарови мавзусида талабалар билан учрашув ўтказилди

Жиззахда миллатлараро тотувлик – тараққиёт гарови мавзусида талабалар билан учрашув ўтказилди

08 ноябрь 2018 йил
91
0

Жиззах политехника институтида “Талабалар ўртасида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Ҳокимлик, диний муассасалар вакиллари, институт профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирокида ўтказилган тадбирда олий таълим муассасаси олдига қўйилган мақсад нафақат ўз касбини чуқур эгаллаган мутахассислар, балки маънавий қиёфаси, сиёсий онги, интеллектуал даражаси юксак, Ватани ва халқига садоқатли, умумбашарий қадриятларни чуқур ҳурмат қилувчи зиёлиларни тарбиялаш экани таъкидланди. 

 Институтда юксак маънавиятли баркамол ёшларни тарбиялаш бўйича ишлаб чиқилган ҳаракат дастури асосида миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик ғояларини талабалар онгига сингдириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
– Бутун ер юзида диний бағрикенглик, конфессиялараро ҳурмат, бир-бирини тушуниш асосий ҳаётий тамойилга айланмоқда, – дейди институт психологи Маъруф Ҳамидов. – Айниқса, интернет тармоқларида “оммавий маданият” ниқоби билан бузғунчи ғояларни тарқатиш кенгайиб бораётган бугунги кунда ёшларни мазкур зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш тобора долзарб вазифага айланмоқда. Шу мақсадда ташкил этилган ушбу давра суҳбати ҳам фойдали тадбирлардан бири бўлди. 

 Вилоятда “Ўзбекистон – умумий уйимиз“, “Ватан ягонадир“, “Бағрикенглик – ўзбек халқининг буюк фазилати“, “Ўзбекистон – бағрикенг диёр“ мавзуларида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремизм ва ақидапарастлик, миссионерлик, гиёҳвандлик, ўз жонига қасд қилиш, эрта турмуш қуриш, ажрим ва турли жиноятларнинг олдини олиш, фарзанд тарбиясида ота-она ва жамоатчилик масъулиятини янада оширишда муҳим аҳамият касб этаётир. 

 Жиззах давлат педагогика институтида ҳам худди шу мавзуга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Тошқул Бекназаров 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар