Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Дўстлик туманида 100 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди

Дўстлик туманида 100 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди

09 ноябрь 2018 йил
177
0

Бир йил аввал шу "Бунёдкор” МФЙ га келин бўлиб келгандим. Шу вақтга қаар уйда ҳам тикувчилик қилиб келардим. Янги очилган корхона менга ўхшаган 100 нафар аёлнинг орзу-умидлари рўёбга чиқарди десам, муболаға бўлмайди.

Бу тикув фабрикаси маҳалламиз "Обод қишлоқ” давлат дастури ижроси асосида бўлди. Аммо жонкуяр депутатимиз Гулнор опанинг тинимсиз изланишлари, ҳаракатлари меҳнатини ҳам таъкидлаб ўтишни жоиз топдим. Ушбу тикувчилик цехи таъмирланиб бошлаганда депутат ҳар бир хонодонда бўлиб, хотин-қизларнинг оилавий аҳволи билан танишиб чиқди.

Биз билан суҳбат чоғларида ҳали маҳалламизда мана шундай тикув фабрикаси қурилар экан, десалар, биз истеҳзо қилардик. Буни яширмайман. Минг шукрки, бугун ўзимиз бу орзулар рўёбини кўриб турибмиз, дейди, Мирзачўл тикувчилик мажмуаси филиалининг ишчиси Мадинабону Неъматова.

Гулнор Болқиева – ЎзМТДП дан сайланган туман Кенгаши депутати:

Бугун хотин-қизлар бандлигини таъминлаш устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Буни қарангки, менга такрор-такрор мана шу масала бўйича "Бунёдкор” МФЙдан мурожаатлар келиб тушарди. Маҳалла "Обод қишлоқ” давлат дастурига киргач, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Сабаби маҳаллада 2 та мактаб ва 1 та боғча фаолият олиб боради. Бу муассалаларда ҳам хотин-қизлар ишлайди. Лекин маълумотга эга бўлмаган аёллар-че?!! Қолган аёллар мавсумий ишлар билан шуғулланишган холос. Шу мақсадда ҳукуматимиз вакиллари маҳаллада хароба ҳолатга келиб қолган маданият уйи биносидан 2 хона ажратилиб, Мирзачўл туманидаги тикувчилик мажмуаси филиали иш бошлаши учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Бугун эса кўркам бўлган 100 дан ортиқ ишчиларни ўз бағрига олган "Мирзачўл тикув мажмуаси” филиали ўз фаолиятини бошлади. Бу ерда асосан, буюрма асосида формалар, футболкалар ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар