Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фоторепортаж: Энди Жиззахда ҳам тезлик назорат остида

Фоторепортаж: Энди Жиззахда ҳам тезлик назорат остида

29 май 2018 йил
188
0

Ўзбекистон Республикаси вилоятларини боғлаб турувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М39 автомобиль йўли Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Пахтакор, Ш.Рашидов, Дўстлик ва Мирзачўл туманлари ҳудудларидан ўтган.

Ушбу автомобиль йўлининг ўтказувчанлиги, доимий равишда туну-кун транспорт воситаларининг оқими юқори бўлганлиги боис, ҳозирги кунга келиб ушбу автомобиль йўли замон талаблари асосида юқори сифат даражасида таъмирланган.

Йўлнинг текис ва равонлиги ўз ўзидан ҳайдовчилар томонидан транспорт воситаларининг тезлигини меъёрдан ошириши, натижада йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилишига олиб келади.

Шуни назарда тутган ҳолда Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўли вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг доимий назорати остида. Яъни йўл замон талаблари асосида барча йўл белгилари билан жихозланиб, ҳайдовчиларни тезликни оширмасликларига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир аҳоли яшаш пункити ва бурилишдаҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида 5.41 (фото ва видео қайд этиш) йўл белгиси билан жиҳозланган.

Эндиликда ҳайдовчиларни огоҳлантириш ва қатъий чора кўриш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан замон талабларига мос HIKVISION русумли замонавий фото ва видео радарлар билан жиҳозланди.

Ушбу HIKVISION русумли замонавий фото ва видео радарларнинг яна бир муҳим жиҳати, тезлик ошириш ҳолатини туну-кун хатосиз ва сифатли суратга тушуриши билан ажралиб туради.

Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар