Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » “Зомин-фарм” хорижий инвесторларни чорламоқда

“Зомин-фарм” хорижий инвесторларни чорламоқда

18 июнь 2018 йил
139
0

Президентимизнинг 2017 йил 3 майдаги "Нукус-фарм”, "Зомин-фарм”, "Косонсой-фарм”, "Сирдарё-фарм”, "Бойсун-фарм”, "Бўстонлиқ-фарм” ва "Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони асосида Зоминда 2018-2020 йилларда умумий қиймати 95 миллион доллар бўлган 6 та инвестицион лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши 400 дан зиёд кишининг бандлигини таъминлаш имконини беради.

Ҳозир ушбу лойиҳалар доирасида Россия, Латвия, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон давлатларининг потенциал инвесторлари билан учрашув ва музокаралар олиб борилмоқда.

Жумладан, умумий қиймати 80 миллион доллар хорижий инвестиция бўлган учта – "Цефазолин натрий, цефтриаксон натрий, ампициллина тригидрат ва стерилланган доривор маҳсулотлар чиқариш” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Хитой давлатининг "Long Sheng” компанияси билан келишувга эришилди.

Шу билан бирга вилоятнинг табиий шароити ва мавжуд доривор ўсимликлар заҳирасидан унумли фойдаланиш мақсадида 2015-2017 йилларда доривор ўсимликларни қадоқлаш бўйича 4 та корхона фаолият юритмоқда. Булар:

- "Жиззах Дори-Дармон” МЧЖга қарашли Зафаробод туманида доривор ўсимликларни сақлаш, саралаш омборхонасининг қадоқлаш бўлимида 
15 турдаги доривор ўсимликларни қадоқлаш корхонаси;

- "Карина КАЮ” МЧЖ томонидан 5 турдаги доривор ўсимликларни қадоқлаш корхонаси;

- Вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан 4 турдаги доривор ўсимликларни қадоқлаш цехи;

- "Жиззах мед сервис” МЧЖ томонидан 8 турдаги доривор ўсимликларни қадоқлаш корхоналари иш бошлади.

Жиззах вилоятида фармацевтика тармоғини барқарорлаштириш, аҳолини дори воситалари билан таъминлашни яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда "Зомин Фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ишлари йўлга қўйилди.  Натижада хорижий ва қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда "Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси билан ҳамкорликда 2018-2020 йилларда қиймати 854 миллиард сўмлик 11 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Шундан 785 миллиард 
700 миллион сўмлик 2 та корхонанинг 6 та лойиҳаси "Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фаолияти йўлга қўйилади.

Президентимизнинг 2016 йил 26 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4853-сонли Фармони билан мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилган "Навоий”, "Ангрен”, "Жиззах”, "Ургут”, "Ғиждувон”, "Қўқон” ҳамда "Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарида иқтисодиётининг реал секторларига инвестиция киритиш учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида, солиқ ва божхона имтиёзлари бирхиллаштирилди.

Фармонга асосан, ушбу зоналар иштирокчилари киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача ер солиғи, фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ва Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан фойдаланадилар.

Айни пайтда "Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонаси учун ҳам мазкур имтиёзлар амал қилади.

 Ҳакимжон Фозилов  - Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар