Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда битта маҳалла 1317 килограмм сифатли пилла топширди

Жиззахда битта маҳалла 1317 килограмм сифатли пилла топширди

18 июнь 2018 йил
141
0

Фориш туманидаги бир йўла учта маҳалла – «Учма», «Сайёд», «Осмонсой» маҳаллалари касаначи пиллачилари туманимизда биринчи бўлиб давлатга пилла топшириш шартномавий режасини ошириб бажардилар.

Эл хирмонига «Учма» маҳалласи пиллакорлари 2632 килограмм, «Сайёд» маҳалласи пиллакорлари 1225 килограмм, «Осмонсой» маҳалласи пиллакорлари эса 1317 килограмм сифатли пилла топширдилар.

– Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматининг раҳномалигида аграр соҳани ислоҳ қилиш жараёнида пиллачиликни янада ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ўз самарасини бермоқда, – дейди «Учма» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бегзод Ихтиёров. – Соҳадаги илғор агротехник усуллар, замонавий технологиялар жорий этилиб, озуқа базаси мустаҳкамланаётганиҳосилдорлик ошишига хизмат қилмоқда. Маҳалламиз касаначи пиллачилари жорий мавсумда об-ҳавонинг ноқулай келишигақарамасдан мўл ҳосил етиштирди ва юзимиз ёруғбўлди.

Шунингдек, «Гараша» агрохизмат маркази ҳудудида фаолият юритаётган «Абдуғаппор» фермер хўжалиги аъзолари 19 грамм пилла қуртидан 85 килограмм, «Нарвон» агрохизмат маркази ҳудудидаги «Эшбўлди Нур» фермер хўжалиги аъзолари 17 грамм ипак қуртидан 58 килограмм қимматбаҳо саноат хом ашёси – «кумуш тола» етиштириб, шартнома режаларини уддалашди. Ҳосилнинг асосийқисми юқори навларга қабул қилинди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар