Жиззахдаги бахт ва омад кулган маскан » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти
Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ | ENGLISH

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахдаги бахт ва омад кулган маскан

Жиззахдаги бахт ва омад кулган маскан

14 июль 2018 йил
212
0
Айтишларича, зиёратгоҳга келган кишига ғойибдан бахт-омад кулиб боқади.

Нарвон қишлоғи Фориш тумани ҳудудида жойлашган. Қишлоқнинг юқори қисмида "Сувқўшилиш”, "Нарвон ота”, "Ҳайдарбойнинг ҳаёти”, "Қўнишбойнинг равоти”, "Тўнғизлик мулла Аҳмад бобонинг боғи”, "Кенжабойнинг ҳаёти”, "Оллоёрбойнинг олмазори”, "Келдиёрбойнинг ўрикзори” деб аталувчи мевали ва манзарали дарахтзорлардан иборат гўзал боғлар бор. 
"Нарвон ота” қабристонида қабрлар устига қўйилган бешик шаклидаги мармар тошлар ва ундаги ёзувлар қишлоқ тарихидан гувоҳлик беради. Аниқланишича, ёзувлар араб алифбосида бўлса-да, форс тилида битилган.
Қишлоқ номининг "Нарвон” деб аталиши ҳақида ёзма манбаларда аниқ маълумотлар йўқ. Аммо айрим фаразлар бор. Тахминларга кўра, қишлоқ аҳолисининг келиб чиқиши манғитларга бориб тақалади. Мирзо Улуғбекнинг "Тўрт улус тарихи” китобида ёзилишича, "Манғит” сўзи "Манглайли от” деган маънони англатади. Отнинг оқ қашқалисини мингувчилар "оқ манғит”, қора қашқалисини мингувчилар "қора манғит” деб аталган. Ана шу уруғдан бир гуруҳи Нарвон қишлоғига кўчиб келиб жойлашганида улар орасида Нарвон бобо исмли инсон бўлган. У шайхлик мақомига эришиб, ҳозирги "Нарвон ота зиёратгоҳи” ўрнида яшаган. Душман бостириб келган вақтда шу ердаги ғорга кириб, ғойиб бўлган экан. Шунинг учун Нарвон отани "Ғойиб ота” деб ҳам аташаркан.
Айтишларича, зиёратгоҳга келган кишига ғойибдан бахт-омад кулиб боқади.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар