Жиззахда агросекторга инвестиция киритилади » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти
Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ | ENGLISH

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда агросекторга инвестиция киритилади

Жиззахда агросекторга инвестиция киритилади

09 август 2018 йил
123
0

Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси Ўзбекистонда сутчилик, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси чорвачилик, Осиё Тараққиёт банки мева- сабзавотчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Мазкур лойиҳалар доирасида Жаҳон ва Осиё тараққиёт банклари республика хотин- қизларқўмитаси билан ҳамкорликда Гендер фаолияти дастурининг амалга оширилишини режалаштиришган. Лойиҳада ижтимоий масалалар бўйича масъул мутахассисларнинг техник вазифалари белгиланган. Аҳолининг турмуш тарзи, қишлоқ аёлларига яратилган шароитларни ўрганиш юзасидан тадқиқотлар олиб борилиб, биргаликда семинарлар ташкил этиш режалаштирилган.

Яқинда вилоят ҳокимлигида семинар ташкил этилиб, унга фермер хўжаликларининг раҳбарлари, тадбиркорлар, тижорат банкларининг бошқарувчилари таклиф этилди. Пойтахтдан ташриф буюрган мутахассислар четдан келтирилган зотдор қорамолларни қандай сақлаш, озиқлантириш, парваришлаш технологиялариҳақида тушунча беришди. Сўнгги йилларда республикамизда эчкичиликка ҳам эътибор ортгани, қайси зотлар Ўзбекистон шароитида яхши самара бериши ҳақида айтиб ўтилди.

Хориж инвестицияси кўмагида республикамизда мева- сабзавотчилик, чорвачилик, сутчиликни ривожлантиришга маблағ ажратиладиган бўлди.

Зоир ЭРГАШЕВ.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар