Дўстликда ярим йиллик фаолият сарҳисоб қилинди » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти
Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ | ENGLISH

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Дўстликда ярим йиллик фаолият сарҳисоб қилинди

Дўстликда ярим йиллик фаолият сарҳисоб қилинди

10 август 2018 йил
98
0

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Дўстлик туман партия ташкилоти Кенгашининг навбатдаги Пленум йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партия фаоллари, депутатлар ҳамда ҳамкор ташкилотларда вакиллар иштирок этишди.

Пленумда туман Кенгашининг жорий йилнинг олти ойлик якуни бўйича амалга ошрилган ишлар ҳисоботи эшитилди.

Туман Кенгаши раиси Санжар Қуролов партия томонидан бажарилган ишларга танқидий баҳо бериб, келгуси чоракларда режалаштирилаётган ишлар юзасидан ўз фикрларини билдирди. 

Пленумда Кенгашининг депутатлик гуруҳи раҳбарининг ярим йиллик ҳисоботи ҳам тингланди.

Ҳамкор ташкилотлардан "Оила” илмий - амалий тадқиқот маркази туман бўлими раҳбари М.Қудратова шу кунга қадар ўтказилаётган тадбирларда партиянинг ўрни ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни алоҳида ажралиб туришини таъкидлади. Кейинги фаолиятда ҳамкорликни янада кучайтириб ташкилотлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиши бундан-да юксак натижаларга эришиш мумкинлигини айтиб ўтди.

Йиғилиш якунида "Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган ўқув курси ўқитувчиси, "Турон” якка кураши мураббийи Орзумурод Карвонов Бунёд Элмуродовни имтиёзли равишда Жиззах Давлат Педагогика институтига ўқишга киришидаги ёрдамлари учун туман Кенгаши томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Пленумда партиянинг вилоят Кенггаши ходими Акбар Абдураҳмонов иштирок этди.

Наргиза Холбоева,

Партиянинг туман Кенгаши ижрочи котиби.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар