Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ишчи гуруҳ жойларда дастурларнинг ижроси билан танишди

Ишчи гуруҳ жойларда дастурларнинг ижроси билан танишди

24 август 2018 йил
150
0
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Жиззах вилояти туманларида уйма-уй юриб "Обод қишлоқ”, "Ҳар бир оила – тадбиркор”, "Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурлари ижросини, муаммоларни, уларнинг ечимларини ўрганишди. 

Ишчи гуруҳ вакиллари икки кун давомида "Обод қишлоқ” дастурига киритилган 26 маҳалла ва қишлоқларидаги 1 минг 265 нафар киши билан учрашиб, уларнинг фикрларини, мурожаатларини тинглади. Ушбу учрашувларда оилалардаги коммунал соҳада, томорқа хўжалиги, тадбиркорлик, ҳуқуқий ҳимоя билан боғлиқ 715 муаммолар аниқланди.
Аниқланган муаммолар, мурожаатлардаги масалалар тегишли шаҳар, туман ташкилотлари иштирокида жойларда аҳоли вакиллари, партиянинг ҳудудий етакчилари иштирокида ўтказилган учрашувларда муҳокама этилиб тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Шундай учрашувлардан бири Дўстлик туманидаги Манас қишлоғида бўлиб ўтди. Аҳоли вакиллари, партиянинг ҳудуддаги бошланғич ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтган очиқ мулоқотда қишлоқда "Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама этилди. Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларнинг кенг тарғиб қилишда партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўзаро фикр алмашилди. 
Учрашувда сўзга чиққанлар партия томонидан аҳоли ўртасида маърифий тарғиботни кучайтиришда партия ҳудудий ташкилотлари, партиядан халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар етарли фаоллик, жонбозлик кўрсатмаётгани қайд этилди. Республика ишчи гуруҳи томонидан бу йўналишдаги камчиликларга эътибор қаратилди. 
Йиғилишда партия таянчи бўлган бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш, улар сафига фаол, ташаббускор аъзоларни жалб қилиш, келгуси сайловларга номзодлар танлаш учун етакчиларни излаб топиш борасида зарур тавсиялар берилди. 
Тошқул Бекназаров
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар