Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахлик талаба ёшлар Бухоро-и Шарифга саёҳат қилишди

Жиззахлик талаба ёшлар Бухоро-и Шарифга саёҳат қилишди

16 май 2018 йил
206
0

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда ички туризмни ривожланитиришгақаратилаётган юксак эътибор туфайли диёримининг мафтункор табиати, муқаддасқадамжолари, қадимий ва ноёб меъморий обидалари ҳамда файзли гўшалари нафақат юртдошларимизни, балки хорижликларни ҳам янада ўзига жалб этиб бормоқда.

Президентимизнинг "Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” гиқарорида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш ҳамда ёшларни юксак ватанпарварлик, буюк аждодлаиримиз руҳига эҳтиром ҳамда миллий-маданий меросимизга чуқур ҳурмат ва уларни асраб-авайлашга даҳлдорлик туйғусини янада шакллантириш мақсадида Жиззах Давлат педагогика институтининг Физика-математика факултетининг бир гуруҳ талабалари факултет катта ўқитувчиси Гулмурод Худойбердиев бошчилигидақадим Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди.

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида ташкил этилган ушбу саёҳат давомида Бухоронинг диққатга сазовор тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳлари, қадамжолар ва вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, халқимиз ҳаётидаги улкан ўзгариш ва янгиланишлар билан яқиндан танишиш мақсад қилиб олинди.

Саёҳат Бухоро заминида ўтган етти авлиё пирлар қабрини зиёрат қилишдан бошланди. – "Қадим Бухоро шаҳрига келган киши ушбу муқаддас заминда қўним топган етти буюк авлиё пирлар қабрини зиёрат қилиши мақсадга мувофиқ”, дейди Физика-математика факултети катта ўқитувчиси Гулмурод Худойбердиев. – "Неча замонлардан буён бундай анъана давом этиб келмоқда. Бунинг учун Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Моҳитобон Ревгарий, Хожа Маҳмуд Анжир Фаҳнавий, Хожа Али Ромитоний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Хожа Саййид амир Кулол ва Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбандий қабрлари жойлашган масканлар кетма-кетликда зиёрат қилинади.”

Зиёрат давомида ҳар бир қадамжога ташриф буюрилганда ёшлар уларнинг тарихи ва ўзига хос жиҳатлари билан танишдилар. Буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижоди, ўзига хос фазилатлари, уларнинг халқимизга қолдирган миллий- маънавий, бой тарихий ва маданий мероси ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.

Шундан сўнг Бухоро аркига ташриф буюрилди. У ерда ёшлар кўз ўнгида бир муддат Амир Олимхон яшаган давр намоён бўлди. Ўша даврдаги маданий ҳаёт, бунёдкорлик ишлари,ҳунармандчилик ва турли соҳалар ривожи тўғрисида тасаввурларга эга бўлдилар.

Сўнгра Минораи калон ва шу каби Бухоро шаҳрининиг тарихий обидалари вақадамжоларини зиёрат қилишди, уларнинг тарихи ва бугуни ҳамда маустақиллик даврида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.

Шундай қилиб кўҳна ва қадим Бухорога амалга оширилган саёҳат талаба ёшлар учун катта таассуротларга бой бўлди. Айтиш мумкинки, ёшлар ўртасида буюк тарихимизни акс эттирувчи бундай тарихий гўшаларга саёҳатлар ёшлар қалбида буюк аждодларимиз, кўҳна тарихимиз билан фахрланиш ва бундай бой тарихий меросимизни асраб авайлашга даҳлдорлик ҳиссининг ортишига ҳисса қўшади.

                                                                                   Дилмурод Ражабов, ЖДПИ талабаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар