Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда Беларусь Республикаси компанияси йирик лойиҳани амалга оширади

Жиззахда Беларусь Республикаси компанияси йирик лойиҳани амалга оширади

11 сентябрь 2018 йил
356
0
Жиззахда шу йилнинг 29-30 август кунлари бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форуми доирасида Белорусь Республикасининг "Белалек групп” компанияси ва "Зомин-фарм” масъулияти чекланган жамияти ўртасида шартнома тузилган эди.

Бу келишув ҳар икки томон учун ҳам жуда самарали бўлиши кутилмоқда. Шартномага кўра, "Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонасида "Вирусга қарши замонавий дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилади. Умумий қиймати 5 миллион долларлик лойиҳанинг 2,5 миллион долларини тўғридан тўғри хорижий инвестиция, 2,5 долларини "Зомин-фарм” масъулияти чекланган жамиятининг улуши ташкил этади.
Форум иштирокчилари Жиззах вилоятида фармацевтика саноатини ривожлантириш имкониятларига катта қизиқиш билан қараб, "Зомин- фарм” эркин иқтисодий зонаси билан танишган эди.
Президентимизнинг 2016 йил 26 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони билан мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилган "Навоий”, "Ангрен”, "Жиззах”, "Ургут”, "Ғиждувон”, "Қўқон” ҳамда "Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарида иқтисодиётининг реал секторларига инвестиция киритиш учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари хорижлик ишбилармонларни ўзига жалб этишда муҳим омил бўлаётир
Фармонга асосан, ушбу зоналар иштирокчилари киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача ер солиғи, фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан фойдаланадилар. Айни пайтда "Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонасида ҳам мазкур имтиёзлар амал қилмоқда.
Ушбу имкониятлардан фойдаланиб вилоятда фармацевтика тармоғини барқарорлаштириш, аҳолини дори воситалари билан таъминлашни яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда "Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда "Зомин- фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси билан ҳамкорликда 2018-2020 йилларда қиймати 854 миллиард сўмлик 11 лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Шундан 785 миллиард 700 миллион сўмлик 2 корхонанинг 6 лойиҳаси "Зомин- фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилади.
Тошқул Бекназаров
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар