Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахга Украинанинг Херсон вилояти делeгацияси келди

Жиззахга Украинанинг Херсон вилояти делeгацияси келди

17 май 2018 йил
240
0

Бугун Жиззах вилоят ҳокимлигига Украинанинг Херсон вилояти делегацияси ташриф буюрди.

Делегация таркибида Херсон вилояти губернатори Андрей Гордеев, Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Алина Погребная, "ВиД” тикув фабрикаси вакили Владимир Дармороз ва "Амалта” МЧЖ раҳбари ўринбосари Олег Агеенколар бор эди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад вилоятимизнинг иқтисодий, савдо, қишлоқ хўжалиги, туризм, маданий ва тарихий ёдгорликлари, томонлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу билан бирга истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб бориш бўлди.

Делегация вакилларини вилоят ҳокимлигининг конференциялар залида вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида вилоят ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Эгамов, ҳамда вилоят инвестициялар бўйича бош бошқармаси бошлиғи Шерзод Иномовлар кутиб олишди.

Учрашув давомида Херсон вилояти ва Жиззах вилоятининг инвестицион ва туристик салоҳиятлари тўлиқ очиб берилди ҳамда делегация аъзолари ўртасида фикрлар алмашилди ва саволларга жавоблар олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар