Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Ацуши Суда Жиззахга келди

Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Ацуши Суда Жиззахга келди

28 сентябрь 2018 йил
218
0

Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси Ацуши Суда Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Ташрифдан мақсад – вилоятимизнинг ижтимоий соҳаларига Япония грандларини жалбқилиш, фойдаланишни кенгайтириш ва соҳада бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат бўлди.

Дастлаб япониялик меҳмон Бахмал туманидаги 1-мактабига ташриф буюрди. Мактабда Япония ҳукуматининг "Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Япония ҳукуматининг "Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури орқали, 192 комплект мактабни ўқув мебеллари ва 12 дона тикув машиналари билан жиҳозлаш учун 55 минг 548 АҚШ доллари миқдорида гранд шартнома имзоланди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимлигида биносида Жиззах шаҳар ҳокимининг инвестиция, инновация ва туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Рахимов ва шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати ва ижтиомий масалалар бўйича ўринбосари С.Силлиев билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувга Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси ва мактабгача таълим муассасаларини бошқариш бўлимлари бошлиқлари ҳам таклиф этилди. Учрашув давомида Япония-Ўзбекистон алоқалари, Япониянинг таълим, соғлиқни сақлаш тизимидаги тажрибалари, уларни жорий этиш, Япония грантларидан фойдаланиш юзасидан музокара олиб борилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар