Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Форишда жиноятчиликнинг олди олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Форишда жиноятчиликнинг олди олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

02 октябрь 2018 йил
204
0

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда амалга ошириладиган профилактик ишлар яхши самара беради.

Шу боис ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аҳоли ўртасида учрашув ва давра суҳбатлари олиб борилмоқда.

«Оқтом» маҳалла фуқаролар йиғини ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган «Жиноятлар тушунчаси ва унинг салбий оқибатлари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси Нуриддин Тўхлиев, жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Анвар Ҳомидов, туман прокурори ўринбосари Козимжон Ҳамиджонов, туман прокурори ёрдамчиси Нуриддин Ўрозбоевлар сўзга чиқиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликнинг салбий оқибатлари хусусида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир савол-жавоблар асосида ўтди.

Назим МАТЛАБОВ,

жиноят ишлар бўйича туман суди котиби.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар