Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » «Ташаббус-2018» Жиззах вилояти ғолиблари тақдирланди

«Ташаббус-2018» Жиззах вилояти ғолиблари тақдирланди

10 октябрь 2018 йил
270
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ташаббус» кўрик-танлови тадбиркорлар, фермерлар, ишбилармонлар ҳамда  ҳунармандларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.

Шу боисдан мазкур тадбир Ўзбекистон халқининг бунёдкорлик салоҳияти, ҳаётини янада яхшилаш ва фаровон этиш йўлидаги эзгу интилишларининг ёрқин ифодаси  бўлмоқда.

Мамлакатимизда тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандлар ўртасида «Ташаббус» танловининг ўтказилиши анъанага айланиб қолган.

Бу йил ҳам танловнинг шаҳар ва туман  босқичлари ташкил этилиб, уларда энг яхши ишбилармонлар, ҳунарманд ва фермер хўжаликлари раҳбарлари саралаб олинди.

«Ташаббус» танловининг иштирокчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, жорий йилда шаҳар ва туман босқичларида 560 га яқин  тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар иштирок этишди.

Улар орасида 5 та йўналиш бўйича  60 нафар иштирокчи вилоят босқичида иштирок этишди.

Вилоят босқичида  “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” якка тартибдаги тадбиркор йўналишида “Нарзуллаева Барно”, “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишида “Mirza Maxmud” фермер хўжалиги, саноат соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” “Mega Invest Industrial” масъулияти чекланган жамияти, хизмат кўрсатиш соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” “Azim Zomin Shifo” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналишида “LUXURY FURNITURE BUSSINES” масъулияти чекланган жамияти  ғолибликни қўлга киритиб, «Ташаббус-2018» республика босқичига  йўлланмани қўлга киритишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар