Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда “Bek Oil” қўшма корхонаси ишга тушади

Жиззахда “Bek Oil” қўшма корхонаси ишга тушади

13 октябрь 2018 йил
298
0

Жиззах вилояти ҳокимлигида  Туркия Республикасининг “Unka Muhendislik ” копманияси раҳбари Юсуф Кенан Доган  вилоят  ҳокими Эргаш Салиев қабулида бўлди.

Жиззах вилоят  ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан  “Unka Muhendislik” копманияси томонидан  “Жиззах” эркин иқтисодиёт зонасида “Bek Oil” қўшма корхонасини ташкил бўйича учрашув ўтказилди.

“Bek Oil” қўшма корхонаси йилига 7200 тонна жаҳон стандартлари асосида синтетик мой, 300 тонна битум, 300 тонна керосин ва 600 тонна техник мойи ёки 40 миллиард сўмлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

-Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун жами 3,5 миллион ақш доллари, шундан 1,5 миллион ақш доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар маблағлари сарфланади - дейди, “Bek Oil” қўшма корхонаси рахбари Ҳасан Иргашев.

Лойиҳа 2018 йилнинг 4 чорагида бошланиб, қурилиш ва ускуналарни монтаж қилиш ишлари амалга оширилади.

2019 йилнинг 1 чорагида корхона ишга туширилиб маҳсулоталарнинг 80 фоизи МДҲ, Туркия, Ироқ ва бошқа давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар