Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш

Хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш

23 май 2018 йил
243
1

 Жиззах вилояти ҳокими Э.А.Салиевнинг “Хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, туризм хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги” юзасидан

МАЪРУЗАСИ 

Жиззах вилояти шаҳар ва қишлоқларида 372та маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган бўлиб, шуларнинг 42 таси тарихий обида зиёратгоҳлар, 267 таси археологик ёдгорликлар ва 63 таси монументал ёдгорликлар ҳисобланади.

Шунингдек, вилоятда 3 та алоҳида қўриқланадиган табиий масканлар мавжуд. Булар Зомин ва Нурота давлат қўриқхоналари, Зомин миллий боғидир. Ҳамда 9 та ўрмон хўжалиги бўлимлари мавжуд. Айдар-Арнасой кўллар тизими юқорида кўрсатиб ўтилган табиий масканлар билан вилоятда туризмнинг экотуризм, аграр, соғломлаштириш, спорт ва ов туризми каби ниҳоятда қизиқарли ва ноёб йўналишларни ривожлантиришга асос бўлиб келмоқда.

Ҳозирги кунда вилоятда 17 та меҳмонхона, 2 та мотел, 7 та уй мехмонхона, 2 та кемпинглар мажмуаси ва 2 та ўтов лагерлари туристик мувофиқлик сертификати асосида фаолият юритиб келмоқда.

Ушбу жойлаштириш воситалари томонидан 2017 йилда
5,5 мингдан ортиқ (2016 йилда 4,5 минг) хорижий ҳамда 30 мингдан ортиқ маҳаллий (2016 йилда 28 минг) сайёҳларга хизмат кўрсатилган.

2017 йил давомида 2 та тур-операторлик йўналишида (туристик хизматлар кўрсатувчи) туристик фирма очилган бўлиб, вилоятда жами тур-операторлар сони 7 тага етди (Жиззах шаҳрида 2 та, Зомин туманида 3 та, Фориш ва Ғаллаорол туманларида 1 тадан).

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 майдаги 4-сон баённомасига мувофиқ “2017-2019 йилларда Жиззах вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш” Дастури тасдиқланган.

Мазкур дастур доирасида 48 таси туристик жойлаштириш воситалари (меҳмонхона, мотел, кемпинг, ўтов ва уй меҳмонхоналари)ни қуриб ишга тушириш кўзда тутилган.

Ўтган 2017 йил давомида 65,3 млрд.сум сарф қилинган ҳолда мазкур лойиҳаларнинг 22 таси қуриб битказилган ва ишга туширилган. Ҳозирда уларда туристик мувофиқлик сертификатини олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланмоқда. Ишга тушурилган туристик воситалари асосида сайёҳларнинг дам олишлари учун 552 та жой ҳамда 220 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Маърузани тўлиқ ҳолда юклаб олиш 

xorijiy-turistlarni-jalb-etish.doc [72 Kb] (юклаб олинди: 14)

Онлайн: xorijiy-turistlarni-jalb-etish.doc

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (1)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Aziz
Aziz Гости 5 октября 2018 09:14
O'tgan yillarga nisbatan sayyohlat oqimi sezilarli oshganini ko'rish mumkin. Shunga qo'shimcha qilib turizmning boshqa turlarini yo'lga qo"yish kerak.
Фойдали ҳаволалар