Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишлик ёшлар «Шарқ гавҳари»га саёҳат қилишди

Форишлик ёшлар «Шарқ гавҳари»га саёҳат қилишди

22 май 2018 йил
219
0

Самарқанд Амир Темур салтанатининг пойтахти сифатида жаҳонга машҳур ва абадий шаҳарлар қаторига қўшилган.

Самарқандда 70 дан ортиқ йирик тарихий, меъморий ёдгорликлар бор.

59-умумтаълим мактаби бир гуруҳ ходимлари ҳам «Шарқ гавҳари» деб ном олган Самарқанд шаҳрига саёҳатга бордилар. Самарқанд шаҳрига кириб борар эканмиз, Регистон майдонида жойлашган тарихий мажмуалар, ўзининг жозибаси, кўркамлиги билан кишини ўзига тортди. Ходимлар бу ерда Улуғбек, Шердор, Тиллақори мадрасаларини зўр иштиёқ билан томоша қилишди. Бугунги кунда тарихий-меъморий, маънавий меросни ўрганиш ва уни асраш энг олий бурчларимиздандир. Бу қадимий шаҳарга чет давлатлардан ҳам сайёҳлар ташриф буюрган. Меъморий иншоотларимизни, маънавий меросимизни томоша қилар экан, зўр қизиқиш билан ҳавас қилганининг гувоҳи бўлдик. Бундан ташқари Ал-Бухорий мақбараси, Улуғбек обсерваторияси, Шоҳи-зинда зиёратгоҳи, Амир Темур мақбараси, Бибихоним мақбараси обидалари зиёрат қилинди.

Мария ИСЛОМОВА.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар