Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти
Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ | ENGLISH

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

 Бинокулов Акмал Акбарович

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 64- уй, 3-қават, 305-хона,

Тел: (0 372) 226-31-32

Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар иш куни 9-00 дан 18-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси

3-қават, 305-хонасида.

E-mail: axborotxizmati@jizzax.uz

Батафсил маълумот

АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2006 йил 29 сентябрдаги 141-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимлигида ҳамда Жиззах шаҳри ва Зомин туман ҳокимликларида Ахборот хизмати фаолияти ташкил этилган. 

АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:

  •  фуқароларни маҳаллий давлат бошқарув идорасининг фаолияти, дастурлари ва тадбирлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди;
  •  вилоятдаги оммавий ахборот воситаларига тезкор ахборот етказади;
  •  марказий, вилоят ва маҳаллий ОАВ билан алоқа ўрнатади ҳамда уни мустаҳкамлаб боради;
  •  матбуот конференциялари, брифинглар ва бошқа медиатадбирлар уюштиради;
  •  ҳоким ва ҳокимлик бошқа ходимларининг аҳоли билан учрашувларини ташкил қилади ҳамда уларни ОАВда ёритади;
  •  ҳоким ва ҳокимликнинг бошқа мансабдор шахсларини телевидение, радио орқали чиқишларини, жонли мулоқотларини ташкил қилади;
  • телевидение, матбуот ва радио орқали PR-компаниялар ташкил этади ва уларни ўтказади;
  •  фуқароларнинг ҳокимлик фаолияти хусусида фикрини аниқлаш учун сўровлар ўтказади ва унинг натижалари ҳақида ҳокимга ахборот беради;
  •  фуқароларнинг фикри, шикоят ва таклифларини таҳлил қилади ва мавжуд тенденция тўғрисида раҳбариятга ахборот беради;
  •  вилоят, шаҳар, туман ёки улардан ташқаридаги ҳамжамиятлар учун фойдали бўлган алоқалар ўрнатади;
  •  интернет, телефон, СМС ва бошқа воситалар ёрдамида аҳолининг ҳокимият фаолияти, у кўрсатаётган давлат хизматлари тўғрисидаги саволларига тезкорлик билан жавоб қайтаради.

Вилоят ҳокимининг қарори (pdf, 83 кб)

Ахборот хизматининг регламенти (pdf, 352 кб)

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар